“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБА ҚИЗЛАРИ “ХАСТИ ИМОМ” МАЖМУАСИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси  талаба қизлари билан “Хасти Имом” мажмуасига ташриф буюрилди.

Жорий йилнинг 12 март куни ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини ошириш ва Тошкентнинг диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида 1-курс талаба қизлари билан “Хасти Имом” мажмуасига ташриф уюштирилди. Саёҳат давомида талаба қизлар “Хасти Имом” масжиди, “Мўйи Муборак”, “Тилла Шайх” масжиди, “Бароқхон” мадрасаси, Имом ал-Бухорий номли Тошкент ислом институти, “Қаффол Шоший” мақбараси каби зиёратгоҳлар билан танишдилар. Хусусан, “Мўйи Муборак” мадрасасида “Усмон Мусҳафи” унинг тарихи, етиб келиши, кўчирма нусхаси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар. Саёҳат жуда мароқли ва фойдали бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*