Янги Ўзбекистон ёшларда, комил инсон ғоясининг ўрни

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни парламентга мурожаат билан чиқиш қилиб, 2021 йилни Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилишни таклиф қилдилар Президент ёшларни қўллаб-қувватлаш долзарб эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. Ушбу таклиф жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. «Албатта, йилни  номлаш жуда қийин … Биз бунга жуда кўп тайёргарлик  кўрдик. Ҳозирги  муҳит яна бир бор маҳаллий кенгашлар, маҳаллий раҳбарлар ёшларга эътибор беришлари кераклигини кўрсатди. Иккинчидан, агар бугун биз пандемия даврида бошланган аҳоли саломатлигини яхшилаш ишларини давом эттирмасак, бу масалаларни бугун ҳал қилмасак, эртага кеч бўлади. Биз, бизнинг одамларимиз, пандемия пайтида, айниқса қишлоқларда, ушбу камчиликлардан жуда азият чекдик. Биз ваҳима қилмадик, лекин азоб чекдик», — деди президент. «Умуман олганда, ҳар қандай жамият тараққиётида ҳал қилувчи ролни ушбу жамиятнинг келажаги боғлиқ бўлган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ривожланиши ўйнайди. Шунинг учун ислоҳотларимизни кенгайтириш ва самарадорлигини янада ошириш масалаларида биз замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ғайратли, ташаббускор, ҳар томонлама ривожланган ёшларимизни ўзимизга таянч деб биламиз», деди давлат раҳбари У мамлакатда янги Уйғониш даврининг пойдеворини шакллантириш учун янги Хоразм, Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Навоий ва Бобурларни тарбиялаш учун муҳит ва шароит яратиш зарурлигини таъкидлади.
«Бизнинг энг устувор вазифамиз улкан мақсадларни белгилаш ва уларга эришиш учун ваколатли ёшларни яратиш бўлиши керак. Шундагина болаларимиз халқимизнинг азалий орзуларини амалга оширадиган ҳақиқий кучга айланади», деди президент. «Айниқса, яқинда бўлиб ўтган Ёшлар форумида йигит-қизларимизнинг иштиёқ билан ёнаётган кўзларини, билимга бўлган иштиёқларини кўриб, мен жуда катта куч олдим. Ва улар яна Ибн Сино айтган жасур ва қаттиятли ёшлар эканлигига яна бир бор амин бўлдим», деди президент. «Ишончим комилки, биз қудратли ижодий салоҳиятга эга бўлган бундай билимли ёшлар билан биргаликда янги Ўзбекистонни барпо этамиз», деди давлати раҳбари

Ҳар бир ғоянинг муқаддимаси ва такомил босқичлари бўлганидек, комил инсон ғояси ҳам ўз ривожланиш тарихига эга. Шу мақсадда, миллий-фалсафий меросдаги комил инсон ғоясининг тарихи ва такомилига фалсафий таҳлил йўли билан назар ташлашга ҳаракат қилинади.

Президентимиз  ўз  сўзларида комил инсон тушунчаси ва уни тарбиялашни йўл – йўриқлари, моҳияти, тамойиллари тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтганлар. Халқнинг шон – шуҳрати, ўтмиши ва келажаги ҳақидаги ҳар бир фикрларида комил инсон ғояси, уни вояга етказишга қаратилган мулоҳазалари чуқур маъно топади. Янги Ўзбекистон ёшларини  тарбияси  юртимизда давлат сиёсатининг устувор соҳаси деб эълон қилинган. Баркамол инсонни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақида мусулмон шарқи ахлоқи тарихида инсон ҳаёти учун дастуруламал, қўлланма вазифасини ўтаган кўп пандномалар, халқ китоблари мавжуд бўлган.  Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Алишер Навоийнинг “Маҳбубул – қулуб”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, Абу Наср Форобийнинг “Фозил одамлар шаҳри”, Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” каби кўплаб асарларида ёшлар тарбиясига алоҳида аҳамият берилган. Бу асарларнинг кўпчилигида одил шоҳ ва адолат, ҳалоллик, софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, маърифатли бўлиш каби инсоннинг шарқона фазилатлари баён қилинган.

Алишер Навоийнинг “Насоимул муҳаббат” асарида комил инсонга хос хусусиятлар, унинг шарқона фазилатлари санаб ўтилган. Булар қаторига мутафаккир қуйидагиларни киритади:

– тавба;

– ҳалол луқма билан қаноатланиш;

– ўз касбидан топиб кун ўтказиш;

– шариатга риоя этиш;

– барчадан ўзини кам деб билиш;

– ҳатто фарзандлари, хизматкорларига қўполлик қилмаслик;

– хушмуомала бўлиш.

– ҳалимлик, сахий, раҳмдил бўлиш;

– рози – ризолик билан кун ўтказиш;

– риёзат чекишдан қўрқмаслик ва бошқалар.

Форобийнинг фалсафий таълимотида комил инсон муаммоси ва шу билан бевосита боғлиқ бўлган жамиятни мукаммалаштириш, фаол жамоа қуриш, инсонга бахт-саодат эшикларини очиш воситаларини яратиш масалалари марказий ўринни эгаллаган.

Инсон ўзи қандай мавжудот, унинг турмуш тарзи, яшаш тамойиллари нималарга асосланиши керак, қандай воситалар ёрдамида инсон бу оламда ўз бахтига эриша олади, деган масалалар уйғониш даврида кўпгина олим ва мутафаккирларни қизиқтирган эди. Инсонни ўрганишга бўлган қизиқиши шарқда ҳам, ғарбда ҳам муайян амалий эҳтиёжлардан келиб чиққан. Чунки инсонларни билиш, уни тарбиялаш ва камол топтириш йўлларини аниқлаш орқали жамиятни бошқариш ва идора қилишнинг тўғри воситаларини топиш, кишиларнинг хатти-ҳаракатларини тартибга солиш ва бошқариш қонун-қоидаларини яратиш мумкин эди. Кишилик ҳаётининг асосий мақсади – бахт-саодатга эришиш йўлларини топиш ва мукаммал жамоа қуришга асос солишдан иборат эди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

4 курс талабаси Зияева Дилдора

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*