“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2021 йилнинг 16 март  куни “Виждон эркинлигининг конституцион-ҳуқуқий асослари” мавзусида давра суҳбати

 Жорий йилнинг 16 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ўзбекистон республикаси “Виждон эркинлигининг конституцион-ҳуқуқий асослари” мавзусида 4-курс талаба қизлари билан Ўзбекистон Халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Рашидов Феруз Туйғунович иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида таълим муассасасининг талаба қизларига виждон эркинлиги, унинг мазмуни, ҳуқуқий асослари, юртимизда виждон эркинлигининг таъминлангани ҳақида батафсил маълумот бериб, тақдимот асосида тушунтирилди. Суҳбат савол-жавобларга бой бўлди. Талаба қизлар етарли маълумотларга эга бўлдилар.

      Маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари

 Зайнаб Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*