“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ТАДБИР

2021 йилнинг 17 март  куни “21 март – Наврўз байрами” муносабати билан “Ош мусобақаси” ташкил этилди.

Жорий йилнинг 17 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “21 март – Наврўз байрами” муносабати билан 4 та курс талаба қизлари ўртасида барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда  “Ош мусобақаси” ташкил этилди.

Мусобақа 3 та шарт: 1- ош дамлаш, 2-баҳорий салат тайёрлашг ва 3-ноодатий сомса тугиш бўйича бўлиб ўтди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари барча шартларда таом ва салатларнинг мазаси, қизларнинг чаққонлиги, саришталиги ва гигиена қоидаларига амал қилганини ҳисобга олган ҳолда баҳоладилар.

4 та курс талабалари бир-биридан мазали ва чиройли таомлари учун “Энг мазали ош”, “Энг ноодатий ош”, “Энг манзур ош” ва “Энг қувватли ош” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.

Бу баҳорий мусобақада кўтаринки руҳ ва баҳорий кайфият улашувчи саҳна кўринишлари, саловотлар ва викторина ўйинлари бўлиб ўтди.

Мусобақа жуда кўтаринки кайфиятда ўтди.

      Маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари

 Зайнаб Комилжонова

                                                                                                   

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*