ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2021 йилнинг 18 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талаба қизлари ишитрокида  “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 18 март куни “Қуръон ёдлаш одоблари” мавзусида таълим муассасаси талаба қизлари иштирокида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов билан давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбатда давомида устоз талаба қизлар ва мударрисаларга Қуръон ёдлашда жуда кўп нарсаларга эътибор бериш кераклиги, айниқса, ота-она дуоси, вақт қадри, устоз хизмати, илмга ҳурмат, ният ва мақсадга эътибор каби масалаларда жуда ҳушёр бўлиш кераклиги ҳақида эслатиб ўтдилар. Талаба қизлар бу суҳбатдан жуда кўп манаффатлар олдилар ва ўзларидаги камчилик ва беэътиборсизликни тўғирлаб, илм йўлида янада камтар бўлиш кераклигини англадилар.

      Маънавий-маърифий ишлар

бўйича директор ўринбосари

Зайнаб Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*