“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИ

2021 йилнинг 18  март  куни таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида “Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш” ойлиги муносабати билан ҳамда мамлакатимизни янада ободонлаштириш, халқимиз орасида ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, экологик маданиятни юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 18 март куни кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.

Рамазонга тайёргарлик ва ҳудудни обод қилиш мақсадида талаба қизлар турли гул кўчатлари экиб, яшил бурчак ташкил қилдилар. Шунингдек, уни доимий парвариш қилишни ҳам келишиб олдилар. Бу каби ободонлаштириш ишлари барча учун бирдек манфаатли бўлди.

 

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*