“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИ МУЗЕЙДА

Хадичаи Кубро аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари А.Қодирий музейига ташриф буюрди

Жорий йилнинг 19 март куни таълим муассасаси 1-курс талаба қизлари билан маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова иштирокида Абдулла Қодирий музейига ташриф буюрилди.

Талаба қизлар музей саёҳати чоғида А.Қодирийнинг бутун ҳаёти ва ижод йиллари акс эттирилган экспонатлар билан танишдилар. Шунингдек, қатағон йиллари тасвирланган бўлимга ҳам кирдилар. Ундан ташқари музей ҳудудида А.Қодирий асос солган “Турон” кутубхонаси ҳам жойлашган бўлиб, улар бу бўлимга ҳам кирдилар ва унга тегишли турли ўқув залларни томоша қилдилар.

Музейда яна кўплаб А.Қодирий қаламига мансуб асарлар ва уларнинг мазмуни ёритилган эспонатлар жой олган бўлиб, саёҳтдан жуда мамнун ҳолда қайтган талаба қизлар яна бир бор келиш ва айниқса кутубхонага аъзо бўлиш истагини билдирдилар. Саёҳат жуда фойдали бўлди.

      Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*