“Пайпоқчилар”нинг иддаолари

Ҳозирги кунда Қуръон ва суннатга тўлиқ амал қилаётганларини даъво қилиб, уларга эргашмаётларни куфрда айблаб, мазҳаб имомлаига таъна тошини отаётган шахслар кўпайиб бормоқда. Улар оят ва ҳадисларни зоҳирига эргашадилар, улардан кўр-кўрона ҳукм оладилар, уларни чиқарган фатволарига зид ҳукм айтганларни эса очиқ ойдин куфрда айблайдилар. Уларнинг мақсади Аҳли-сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳабларига эргашаётганларни орасида тафриқа чиқариш, мазҳаб имомлари оят ва ҳадислардан истинбод қилган ҳукмларига нисбатан шубҳа уйғотишдан иборатдир.  Авваллари мусулмонлар орасида ихтилоф бўлмаган, лекин айни вақтларда низоларга сабаб бўлаётган пайпоққа масх тортиш масаласи шулар жумласидандир.

Муғийра ибн Шуъба (р.а.) дан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ (с.а.в.) таҳорат қилдилар, жавроб ва наълаларига масх тортдилар» (Термизий ривояти).

Энди юқорида келтирилган ҳадисдаги «жавроб» сўзига изоҳ берсак. Ҳадисда зикри келган «жавроб» ҳозирги кунимизда назарда тутилаётган «жавроб» яъни юпқа, ипдан тўқилган пайпоқ маъносида эмас, балки бундан 1400 йил аввал кийилган, жундан бир-бирига ёпиштирилган, қаттиқ, ўзини-ўзи кўтарадиган, юрса сафарга чидамли, лой, чанг, сувлардан оёқни тўсиб турадиган мустаҳкам оёқ кийим назарда тутилган.  Маҳси, жавроб (жумруқ) каби оёқни нопокликдан тўсиб турадиган оёқ кийимларга масх тортиш учун уламолар бир неча шартларни баён қилишади. Жумладан, устига масх тортиш учун кийилган оёқ кийимни қалин ва қаттиқ бўлиши, кийилгандан кейин оёқнинг шакли билинмаслиги, энг муҳими ўша оёқ кийимда сафар масофасигача йўл босилганда, унга бирор шикаст етмаслиги керак.  Мазҳаб имомлари ипдан, сунъий жун ва матолардан тўқилгандан пайпоқларга масх тортиб бўлмаслигига иттифоқ қилишган.

Шавконий (р.а.) ўзларининг «Найл ул-автор» китобларида қуйидаги жумлани келтирадилар:

«Маҳси теридан бўлган появзал бўлиб, икки оёқни қоплаб туради, жумруқ (чориқ) ундан катта бўлади, жавроб эса жумруқдан ҳам катта бўлади».

Бундан хулоса қилиб уламоларимиз айтадиларки, саҳобалар ҳаво совуқ бўлган вақтларда оёқларига аввал маҳси, сўнг маҳсини иссиқлигини сақлаб туриш учун уннг устидан жумруқ ёки жавроб ҳам кийишарди.

Шайх Абдулҳақ Деҳлавий (р.а.) жавробга таъриф бериб шундай дейдилар:

«Жавроб совуқда маҳсини устидан кийиладиган, маҳсини ости ва устини намлик ва кирлардан сақлаш учун кийиладиган маҳсидир». Бундан келиб чиқадики, жавроб одатда маҳсини устидан кийиладиган, уни совуқдан нажосат ва намликдан ҳимоя қиладиган оёқ кийим ҳисобланган. Ҳозирги кундаги пайпоқлар эса бундан сифатларга эга эмаслиги барчамизга маълум.

Аллома Айний (р.а.) айтадилар:

«Жавроб одатда қаттиқ совуқ бўладиган Шом ҳудуди аҳолиси киядиган оёқ кийим бўлиб, титилган жундан қилинган бўлади. Оёқдан то топиқни юқорисигача кийилади».

Уламоларимиз шу таърифдан келиб чиққан ҳолда, совуқ ўлкаларда кийиладиган пимани ҳам жавроб деб айтишади.

Ва яна ҳанафий мазҳаби уламоларидан аллома Касоний (р.а.) ўзларининг «Бадойи санойи» китобларида қуйидаги гапни келтирадилар:

«Уламоларнинг ягона фикрига кўра, жавробнинг матоси сув сизиб кирадиган даражадаги юпқа бўлса, уларга масх тортиш мумкин эмас».

Уламолар айтишадики, агар жавроб теридан тайёрланган бўлса, ҳар қанча юпқа бўлса ҳам унга масх тортиш мумкиндир.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, юқорида келтирилган жавроб лафзига берилган таърифлар жавроб сўзини зоҳирий маъносини олиб, пайпоққа масх тортиш жоиз деб иддо қилаётган шахслар жавоб бўла олади.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус таълим

муаассасаси ўқитувчиси Иброхимова Фотима

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*