“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 25 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи И.Нурмуҳаммедова бошчилигида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида “Дин ниқобидаги экстремизм – ёшларнинг келажаги учун таҳдид” ва “Таълим-тарбия ва хизмат фаолиятида Исломий қарашларни тўғри шакллантириш” мавзуларида давра суҳбати уюштирилди.

Суҳбат давомида бугунги кунда ислом дини ва уни ўрганиш учун яратилаётган имконият ва шароитлар, динни яхши тушунмаган ғўр ёшларнинг турли ёт ғояларга алданиб қолаётгани, буни олдини олиш учун динни пухта билиш кераклиги, юртим изда бу соҳада дарс бериб келаётган етук олим ва мутахассислардан ўрганиш лозимлиги, қайси сайт ва каналларга кирмаслик кераклиги ҳақида слайдлар асосида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, кийиниш маданияти, унинг одоблари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.   

Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*