“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 27 март куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг директори Н.Ибрагимова бошчилигида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабаларнинг ёт ғояларига берилишни олдини олиш, уларни илм-маърифатга ҳамда касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” ва “Дин ниқобидаги экстремизм – ёшларнинг келажаги учун таҳдид” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини очиб берган Дизайн факультети декани Сайёра  Нишанова бугунги ахборот асрида талабалардан талаб этиладиган тушунчалардан бири бу информацияни саралай билиш, айниқса, ижтимоий тармоқларда бўлиши мумкин бўлган ҳар хил провакацияларга учмасликлари лозимлигини, бунинг учун эса яхши билим олиш, адабиёт ва санъатга ошно бўлишлари, кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, Н.Ибрагимова сўзга чиқиб бугунги кунда ислом дини ва уни ўрганиш учун яратилаётган имконият ва шароитлар, динни яхши тушунмаган ғўр ёшларнинг турли ёт ғояларга алданиб қолаётгани, буни олдини олиш учун динни пухта билиш кераклиги, юртимизда бу соҳада дарс бериб келаётган етук олим ва мутахассислардан ўрганиш лозимлиги, қайси сайт ва каналларга кирмаслик кераклиги ҳақида слайдлар асосида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, кийиниш маданияти, унинг одоблари ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.   

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*