Баркамол авлоднинг муносиб ҳунар эгаллаши учун юртимизда олиб борилаётган ишлар…

Ёшлар – келажак пойдевори ҳисобланади. Янги қурилаётган уйнинг пойдеворини боболар қуриб кетган бўлсалар, ён-атрофини бугун янги Ўзбекистон ёшлар кўтармоқда. Уйнинг устинини эса албатта, келажак ёшлари кўтаради. Унга ўзгача ўзгаришлар киритади. Ўзбекистоннинг мустақиллигини аждодлар қўлга киритган, ёшлар эса мустаҳкамлайди. Унга янги ютуқларни ёшлар келтиради. Ёшлар келажакка умид бағишлайди. Уларнинг шижоати келажак, умид, ёрқин порлоқ тушунчаларига маъно қўшиб замин ясайди. Президентмиз ана шу вақтдан, вазиятдан, шароитдан оқилона фойдаланиб, ёшларга катта имкониятлар яратмоқда.

Юртимизда қурилаётган спорт иншоотлари, маориф соҳасидаги, соғлиқ соҳасидаги иншоотлар бунинг яққол ифодасидир. Зеро, спорт соғлиқ гарови, билимсиз инсон ватани тугул, ўзини бошқара олмайди. Соғлиғи яхши бўлмаган инсонга спорт, билим на ҳожат.

Ўзбекистонда, иқтисодиётга асосланган эркин демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг мустаҳкам пойдевори барпо этилди. Сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳада улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Давлатимиз дунёда тараққий этган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллай бошлади. “Таълим тўгрисидаги Қонун” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” қабул қилинди.

Мазкур қонунларнинг асосий талабларидан бири ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, касб-ҳунарни онгли равишда тўгри танлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур вазифаларни тўғри ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 -йил 13-майдаги “Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни жорий этишнинг чора тадбирлари” тўгрисидаги 203-сонли қарор қабул қилинди. Унга мувофиқ барча туман ва шаҳарларнинг халқ таълими бўлимларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида, психологик педагогик ташхис марказлари ташкил этилди. Бугунги кунга қадар мазкур масалага оид қатор меъёрий ҳужжатлар, илмий-услубий ишланмалар тайёрланди. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришнинг моддий-техник, илмий-услубий шароитларини яратиш, янги ахборот технологияларини, компютердастурини яратиш борасидаги изланишлар давом этмоқда.

Рўй-рост айтганда, ҳозирги кунда касб-ҳунарга йўналтиришга оид илмий-услубий ишланмалар, касбий ахборотлар билан умумий ўрта таълим мактаблари олдида турган муаммолар талайгина. Ана шулардан бири, бу ўқувчиларда касбий маданиятни шакллантириш масаласидир.

Касбий маданиятни шакллантириш деганда нимани тушунмоқ лозим?

Шуни айтиш лозимки, касбий маданият бу-касбий маданият мазмуни билан касбнинг ўзаро таъсир хусусиятларидир. Уларнинг таркибига: касбий онг, касбий фаолият, касбий муносабатлар киради.

Касбий маданий тушунчаларни шакллантириш тарихда ҳам бугунги кунда ҳам назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлган жараёндир. Бу муносабат албатта бошланғич таълимга ҳам тааллуқлидир.

Бугунги кунда бошланғич синф ўқувчиларида касбий маданий тушунчаларнинг шаклланиши таълим турининг долзарб масалаларидан бирига айланди.

Ўқувчиларда касбий маданиятни шакллантириш, касбга йўналтириш ижтимоий педагогик масаладир. Бу жараёнда 1-навбатда ўқувчиларнинг қизиқишлари, қобилятлари ва жамият манфаатлари ҳисобга олиниши лозим. Инсоннинг ижтимоий ҳолати дастлаб ўз ижтимоий ишлаб чиқариш тизимидаги ўрни билан белгиланади. Бу холнинг асосий белгиси меҳнатнинг ўзига хос хусусияти ва ижтимоий моҳияти ҳисобланади.

Касбга йўналтириш-касбий маданиятни шакллантириш иши бу шахсга касбий ва ўз шахсий сифатларини ўрганишда ёрдам берувчи мақсадлар, моҳият ва принсплар, услуб ва воситалар бирлигидир. Ўқувчиларда касбий-маданиятни шакллантириш иши барча ўқув-тарбия ишлари билан боғлаб олиб борилади. Ўқувчиларда касбий-маданиятни шакллантириш мактабнинг муҳим вазифаларидан биридир. Бу вазифани амалга оширишда иккита асосий омил эътиборга олинади:

  1. Давлат ва жамиятнинг кадрларга бўлган эҳтиёжи;
  2. Ўқувчи ёшларни шахсий қобилияти, хоҳиш истаклари.

Касбий маданиятни шакллантиришда ўқитувчилар, психологлар, ота-оналар қўмитасининг ўзаро алоқаси муҳим ўрин тутади.

Болаларда касбий-маданий тушунчаларини шакллантириш мақсадида оилалар билан сўровномалар, суҳбатлар ўтказиш, тестлар олиш мумкин, Буларнинг барчаси уларда касбий-маданий шакллантитришга замин яратади. Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, радио, телевидения, интернетларда маълумотларнинг кўплиги боис бошланғич синф ўқувчилари касблар ҳақида, уларнинг вазифаларининг мажбуриятлари ҳақида маълумотларни тўплаб қабул қиладилар.

Ўқувчиларда касбий-маданиятни шакллантириш жиддий масъулиятли ишдир.Ўқувчиларнинг касбий-маданиятини шакллантириш жараёнида таълим-тарбия мақсад вазифалари билан бирга уларни касб-ҳунарга ўргатишда ҳар бир касбни хусусиятларини ва шу касбни эгаллашга қўйиладиган талабларасосида амалга оширилиб борилиши керак. Айтиш мумкинки, касбий-маданиятни шакллантириш инсон ва жамият, давлат манфаатларини кўзлаб ташкил қилинади, ҳамда катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Кадрлар Тайёрлаш Миллий дастури, таълим тўгрисидаги қонуннинг қабул қилиниши Ўқувчиларда касбий-маданият тушунчаларини шакллантиш ишларига ижобий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳолатни дарсликларда касб-ҳунарга, уни эгаллшга оид матнларнинг киритилишини мамнуният билан қайд этиш лозим.

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассаса

4-курс талабаси Зияева Дилдора

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*