ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

2021 йилнинг 12 апрель куни “Эътиқод мусаффолиги йўлида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудира ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, ўқитувчи ва талаба қизлар иштирокида “muslimaat.uz” сайти раҳбари, “Hilol-nashr” нашриётида илмий ишлар бўйича директори ўринбосари, исломшунос олима Одинахон Муҳаммад Юсуф билан “Эътиқод мусаффолиги йўлида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Устоз талаба қизларга эътиқод масаласи нақадар муҳим ва долзарб экани, айниқса бугунги кунда турли ақидапараст оқимларнинг бузғунчи иддаоларига раддия бера олиш йўллари, ақидада адашмаслик кераклиги ҳақида суҳбат қилдилар.

Мазкур суҳбатдан талаба қизлар жуда кўп фойдалар олдилар ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Суҳбат жуда мазмунли ва фойдали бўлди.

      Маънавий-маърифий ишлар бўйича

диреткор ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*