“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ДАВРА СУҲБАТИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчилари бошчилигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг директори Н.Ибрагимова билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида таълим олаётган курсант қизлар билан “Ислом ҳуқуқида хотин-қизлар ўрни” мавзуларида учрашув бўлиб ўтди.

Самимий ташкил этилган давра суҳбати давомида бугунги кунда ислом дини ва уни ўрганиш учун яратилаётган имконият ва шароитлар, айниқса, аёлларнинг билим олиши учун қаратилаётган эътибор, хусусан, ислом динида аёлларнинг ўрни, уларнинг ислом ҳуқуқида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари ҳақида слайдлар асосида тушунчалар бериб ўтилди. Суҳбат жуда манфаатли ва савол-жавобларга бой бўлди.   

     Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*