Набий алайҳиссаломнинг ҳазиллари

Ислом дини инсонларни доимо бир-бирларига хушмуомала бўлишга , очиқ чеҳрали бўлишга , катталарга ҳурматда , кичикларга иззатда бўлишга ва биродарига табассум қилишга буюради.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

“Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақа , яхшиликка буюришинг ҳам садақа , ёмонликдан қайтаришинг ҳам садақа , йўлдан адашган кишини тўғри йўлга солишинг ҳам садақа , кўзи ожиз кишига ёрдам беришинг ҳам садақа , йўл юзида ётган тошни , тиканни , суякни четга олиб қўйишин ҳам садақа , челагингдаги сувдан биродарингни челагига қуйиб беришинг ҳам садақадир”  (ИмомТермизий ривояти)

Инсонлар ўзаро муомала қилар эканлар гоҳида ҳазил-мутойиба , аския ва латифалар айтишади . Ме’ёрдаги кулгу инсон табиатига ва жисмига фойда келтиради ва аксинча кулгу кўп бўлса қалбни ўлдиради, зарар келтиради. Аллоҳ таолонинг севимли бандаси, росулларнинг саййиди Набий алайҳиссалом ҳам саҳобаларга ҳазил-мутойиба қилганлар ва шундай деганлар :

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

“Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз биз билан ҳазил – мутойиба қиласиз” , дейишди .

“Мен ҳақдан бошқани гапирмайман” , дедилар” .

Бакр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари бир-бирларига қовун пўчоғини отиб, ҳазиллашишарди.  Бироқ ҳақ гап келганда , улар ҳақиқий эркак кишига айланишарди” .

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига улов сўраб келди.  Шунда у зот:

“Бўпти, сени туянинг боласига миндириб юборамиз” , дедилар.

“Туянинг боласини нима қиламан ?”   деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :

“Ахир туя ҳам туянинг боласи-ку”, дедилар”.

Набий алайҳиссалом ҳаттоки болалар билан уларнинг ақли ва тафаккури етадиган миқдорда хазиллашар эдилар.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан аралашиб юрарэдилар. Ҳатто бир куни укамга: “Эй АбуУмайр, нима бўлди нуғайр ” дедилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

«Менинг шу қулоқларим эшитган,шу кўзларим кўрганки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан Ҳасаннинг ёки Ҳусайн салавотуллоҳи алайҳимонинг қўлларини маҳкам тутдилар. Боланинг оёғи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқларининг устида турган эди.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 “Қани, чиқ! Чиқ!” дедилар.

Бола оёқларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларига қуйиб,кўтарилиб, кўтарилиб,кўкракларигача чиқди.

Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Оғзингни оч”, дедилар ва уни упдилар.

Кейин ”Аллоҳим! Мен буни яхши кўраман, Сен ҳам уни яхшикўргин”, дедилар”.

Лекин ҳазил қилишда ҳам меъёр бўлиши керак . Хазил ёлғондан холи бўлиши керак.

Аллоҳ таоло айтади : “Ва ёлғон сўздан йироқ бўлингиз” (Ҳаж, 30)

  Ҳазил бировни қўрқитишдан , масхарадан , камситишдан , фахш ва уят сўзлардан холи бўлиши керак. Ҳаттоки ҳазил қилиб биродарининг нарсасини беркитиб қўйиш , уни ташвишга солиш , ҳижолат қилиш , унга озор бериш мумкин эмас. Бундай ишлар мусулмончилик одобларига тўғри келмайди.

Абдуллоҳ ибн Соиб отасидан ,  у бобосидан ривоят қилади :

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бирортангиз соҳибининг нарсасини ўйин қилиб ёки жиддийлик билан олиб қўймасин. Агар ҳассасини олиб қўйса ҳам , дарҳол қайтариб берсин” , деганларини эшитдим”.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом таълим

 муассасаси 4-курс талабаси

Абдуллаева Муҳсинахон

 

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*