“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ТАЛАБАЛАРИ ҒАЛАБА БОҒИДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари «Шон-шараф» музейи ва Ғалаба боғига ташриф буйиришди.

Жорий йилнинг 3 май куни Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасининг 2 ва 3-курс талабалари маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова ва ўқитувчи И.Нурмуҳамедова бошчилигида «Шон-шараф» музейи ва Ғалаба боғига ташриф буйиришди.

Ташриф чоғида талаба қизлар уруш йилларида ўзбек халқи бошидан кечирган воқеалар акс этган расмлар, экспонатлар, уруш учун сафарбар қилинган ҳарбий техника ва қуролларнинг намуналарини томоша қилишди.


Президент Ш.Мирзиёев томонидан ўтган йили 9 май куни очиб берилган ёдгорлик боғида шуни нгдек, талабалар фронт саҳналари, окоплар, блиндажлар, темир йўл вокзали, ярани боғлаш пунктлари акс эттирилган “Шон шараф” музейи ҳам бор бўлиб, талаба қизлар музейга саёҳат қилиб жуда кўп маълумотлар ва таассуротлар билан қайтишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*