“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА КЎРГАЗМА ВА ТИЖ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида кўргазма ва ТИЖ бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 29 апрель куни таълим муассасасида ёшларнинг билим савиясини ошириш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида икки қисмдан иборат тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирнинг биринчи қисмида таълим муассасаси тарихи ва ҳаёти ёритилган видеоролик, мадраса ҳақида маълумот берадиган буклетлар ҳамда муассаса кутубхонасини бойитган ягни китоб ва адабиётлар намойиши бўлиб ўтди.

Талаба қизлар мадраса ҳаётида ҳақида сўзловчи буклет ва видеороликларни кўриб бир олам завқ олишди ва муассаса ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлишди.


Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида битирувчи талабаларнинг малакавий битирув ишларидан энг сара намуналар “Талабалар илмий жамияти”да слайдлар асосида талабалар томонидан ёритиб берилди ва савол-жавоблар асосида муҳокама қилинди.
Талаба қизлар ТИЖ сўнгида ўзларининг камчилик ва хатоларини билиб олишди ва ўқитувчилар томонидан уларга келгусида бу камчиликларни қандай бартараф этиш кераклиги юзасидан таклиф ва кўрсатмалар берилди. Тадбир жуда кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосари З.Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*