Фиқҳ ва усулул фиқҳ илмлари ислом шариатининг бир бўғини сифатида

Диний нуқтаи назардан, инсон фаолиятининг ҳукми асосан тўррта шаърий манбадан чиқарилади. Улар Қуръон, суннат, ижмў (иттифоқ) ҳамда қиёсдир. Ушбу тўрт манбанинг ҳужжат эканлигига ҳамда даражалари ҳам шу тартибга кўра эканлигига ҳама олимлар фикр билдиришган. Булар усулул аҳком, яъни ҳукмларнинг асли, асоси деб ҳам айтилади. Масалан, мужтаҳиддан бирор ишнинг шаърий ҳукмини сўралса, у аввал Қуръони Каримдан жавоб ахтаради, топса, унга биноан ҳукм қилади. Агар топмаса, ундан сўнг суннати набавийяга мурожаат қилади, жавоби топилмаса, демак, суннатга суяниб ҳукм чиқаради. Агар ундан ҳам топилмаса, сўралган иш ҳукмига Пайғамбар алайҳиссалом вафотидан сўнг мужтаҳидлар айнан ўша сўралган иш юзасидан якдил фикрга келган бўлсалар, ўша жавоб билан ҳукм чиқаради. (Расуллоҳнинг ҳаётликларида ижмў бўлмайди, чунки у зот ҳар бир саволга ўзлари жавоб берадилар). Агар бундай ижмў бўлмаган бўлса, мужтаҳид у ишнинг шаърий ҳукмини чиқариш учун қиёс йўли ила мазкур ишга ўхшаш ишлар юзасидан шариатга берилган жавобларда илмий асосда ёндашиб, ҳар томонлама мулоҳаза қилиб таққослаб, ўзининг бор илмини сарфлаб жавоб топади. Мазкур тўртта асосий манбанинг ҳаққонийлигига ҳамда шу тартибда келишига Қуръони Каримнинг Нисо сураси, 59-ояти далил бўлади. Мазкур ояти каримда «Аллоҳга итоат қилинг»дан Қуръонга эргашиш тушунилиши лозим. Расулга итоат қилинглар, дейилганида уломаларга эргашиш англашилади. Аммо бир фикрга келиша олмаган масалани Оллоҳга ва Расулига қайтариш – Оллоҳ ва унинг Расулига айтган ҳукмларга солиштириш, яъни, қиёс қилиш демакдир.

Ҳукм чиқаришда мазкур тартибга, яъни аввал Қуръон, кейин суннат, сўнг ижмо ва ундан кейин қиёс келишига яна бир далил жаноби Расуллоҳ (с.а.в)нинг Муоз ибн Жабални, Яман мусулмонларига таълим бермоқ учун юбораётган вақтларидаги кўрсатмаларидир.

Юқорида саналган тўртта манбаадан ташқари бир қанча манбаалар ҳам мавжуд. Аммо бу манбаларни баъзи олимлар манба бўлади десалар баъзилари бўлолмайди дейдилар. Буларнинг энг машхурлари – ал истихсон, ал-маслаҳатул мурсалах, ал-истихсоб, ал-урф, мазҳабус-саҳобий ва шаъру ман қоблана.

“Илм – ул фиқҳ” ҳуқуқшунослик тўғрисидаги фан бўлиб Ислом ҳуқуқини турли соҳаларини ўрганади. Фиқҳ фани ўзига хос фан бўлиб, у биринчи навбатда дин масалаларини ўз ичига олади. Луғатда «ал-фиқҳ» сўзи «ақл ила англамоқ, тушунмоқ» маъноларини беради. Истилоҳда эса у «ислом ҳуқуқи»ни англатади. Фиқҳ фани – Ғарбда Исламиc Лаw, Муслим Лаw (инглиз тилида), ле Дроит мусулман (франтсуз тилида), исламисче Гесетз (немис тилида) каби номлар билан юритилади. Дунёвий ҳуқуқ нормаларидан фарқли ўлароқ фиқҳ ўз ичига кўпроқ ибодат масалаларини ҳам қамраб олади. Буни Таврот китобининг ибодат масалаларини жамлаб олган Талмудга қиёслаш мумкин. Шунингдек, фиқҳ фуқаровий жамиятдаги кишилар ўртасидаги баъзи мулкий, фуқаролик ва бошқа масалаларни ҳам баҳс этади. Бу эса, ўз навбатида, фиқҳни юриспрудентсияга яқинлаштиради. Айнан шу жиҳат давлат ҳуқуқи тарихини ўрганувчилар билан диний ҳуқуқни тадқиқ этувчи исломшунослар орасида турли талқинларни келтириб чиқармоқда.

Фиқҳ илмининг мусулмонлар учун амалий диний қоидаларни ишлаб чиқувчи «фуруъ ал-фиқҳ» («фиқҳ тармоқлари») ва сакрал манбалардан амалий қоидаларни чиқариш (истинбот) услубларини тадқиқ этувчи «усул ал-фиқҳ» («фиқҳ асослари») деган асосий соҳалари мавжуд.

Фиқҳ илми умманинг олим кишилари орасида шакллана бошлади. Аввал у Илоҳий Китобни ақлий тушуниш ва изоҳ беришни англатган. Бу маънода илк даврда фиқҳ (ақлий тушуниш) ъилм (нақлий тушуниш) нинг аксини билдирган. Аста-секин исломнинг амалий масалаларини баҳс этувчи фан шаклланиб, унга ъилм ал-фиқҳ номи берилди. Пайғамбар вафотидан кейинги даврда Араб давлати ҳудудлари тез суръатлар билан кенгая борди. Унинг таркибига Андалус (Испания), Шимолий Африка, Миср, Сурия, Ироқ, эрон, Хуросон, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва бошқа ўлкалар киритилди. Фиқҳнинг минтақавий мактабларида ислом амалиёти масалалари тезлик билан ишлаб чиқа бошланди. Бу эса усулул фиқҳ илмининг жадаллик билан ривожланишига омил бўлди.

 

    Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Г.Мирзаева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*