НАСАФДАН ЧИҚҚАН НАСАФИЙЛАР ЁХУД ФИҚҲ ИЛМИ ТАРАҚҚИЁТИ

Юртбошимиз таъкидлаганидек, «қадимий Насаф шаҳри нафақат ўзининг муҳташам асрий обидалари, балки илму фан, ҳунармандчилик, адабиёт ва санъат, муқаддас ислом дини, ислом фалсафаси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк фарзандлари билан тарихимизда алоҳида ўрин тутади… Айниқса, бу табаррук масканда шаклланган юксак маданият, илмий-маънавий муҳит туфайли бу ердан Насафий тахаллуси билан ном қозонган юзлаб фозил инсонлар етишиб чиққан… Ана шундай бетакрор сиймолар қаторида ҳадис илмининг билимдонларидан Абул Аббос ал-Мустағфирий, Абу Туроб Нахшабий, етук шоир ва олимлар Зиёвиддин Нахшабий, Муйидиддин Насафий, Сайидо Насафий, ҳуқуқшунос аллома Нажмиддин Насафий, калом илмининг намояндаси Абул Муъин Насафий, файласуф Азизиддин Насафий, моҳир меъморлар Али Насафий, Олим Насафий ва бошқа кўплаб улуғ зотларнинг мўътабар номларини бугун ҳурмат ва эҳтиром билан тилга оламиз. Уларнинг бой илмий ва ижодий фаолияти, қолдирган меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, бу бебаҳо бойликни келгуси авлодларимизга етказиш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир»

ХII асрга келиб, Насаф шаҳрида бир қанча кўзга кўринган муҳаддислар яшаб, фаолият кўрсатгани ва у ерда ўзига хос ҳадис мактаблари шаклланганлиги маълум. Шу боис Абу Ҳафс ан-Насафий ҳадисга оид дастлабки илмларни насафлик муҳаддислардан олган23. Унинг ҳадис илми бўйича илк устози муҳаддис Абул Аббос ал-Мустағфирийнинг набираси ҳофиз Абу Ражоъ Қутайба ал-Усмоний ан-Насафий (ваф. 473/1081) дир. Абу Ражоъ Насафдаги Бобулмақсура деган жойдаги жума масжидида талабаларга ҳадис ёздирган вақтда ёш Абу Ҳафс ан-Насафий ҳам илк маротаба ҳадисларни хатга тушира бошлаган. Кейинчалик аллома Насафда кўзга кўринган муҳаддис Абу Бакр Муҳаммад ал-Баладий ан-Насафийдан ҳам кўплаб ҳадислар ўрганганини ўзининг «Матлаъ ан-нужум» тўпламида эслатиб ўтади. Шунингдек, Ҳожи Халифа ўз асарида Абу Ҳафс ан-Насафийга ҳадис ривоят қилган бошқа кўплаб муҳаддислар бўлгани ва унинг ровийлари ҳақида махсус «Таъдод аш-шуюх» («Шайхлар адади») номли рисоласи мавжуд эканлиги тўғрисида эслатиб ўтади. Афсуски, тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу асар бизгача етиб келмаган. Абу Ҳафс ан-Насафий араб тили ва адабиётини туғилиб-ўсган юртида шайх, фақиҳ ва адиб Абулҳасан ал-Касбавий ан-Насафий (ваф. 485/1092)дан ўрганади ва бу соҳада ҳам ўз даврининг етук билимдонига айланади. Буни унинг шеърият ва тилшуносликка оид асарларидан ҳам билиш мумкин26. Кейинчалик, Абу Ҳафс ан-Насафий билимларини ошириш мақсадида Самарқандга боради ва у ерда Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларидан келган кўплаб уламолардан ҳадислар ўрганади. У, бундан ташқари, хорижга, жумладан, Бағдодга илмий сафар уюштиради. Абу Ҳафс ан-Насафий 477–492/1085–1099 ва 507–508/ 1113–1114 йиллари Бағдодда илмий сафар билан бўлиб, у ерда бир қанча бағдодлик уламолардан, жумладан, Абулҳасан Али ал-Баззоз ал-Бағдодий (410–492/1019–1099), Абул Ғаноим Муҳаммад ал-Бағдодий (ваф. 517/1123), Абул Қосим Исмоил ал-Ашъас ал-Ҳофиз (454–536/1062–1142) ва бошқа кўзга кўринган муҳаддислардан ҳадис илмидан дарс олган. Абу Ҳафс ан-Насафий «Матлаъ ан-нужум» тўпламида ушбу олимлардан юзга яқин ҳадис ривоят қилган. Дарҳақиқат , юртимиз уламолари асрларга тенг бўлган илмий , мухтасар ва кенг қамровли асарлар битишдики, бутун дунё хазиналариданда ортиқ қийматга эга бўлиб келяпти. Айниқса фиқҳ илми инсон фаолиятини тартибга солувчи катта бир илмий омиллардан биридир.

    Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Г.Мирзаева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*