“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ХОДИМА ВА ЎҚИТУВЧИЛАРИ ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВДА

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасаси ходима ва ўқитувчилари фахрийлар билан учрашишди.

Жорий йилнинг 7 май куни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси директори Н.Ибрагимова, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова, ўқитувчи Ф.Муҳитдинова, С.Турисинова ва талаба Ш. Акбаровалар ҳамда мазкур маҳалла фаоли бошчилигида Учтепа тумани, Ҳамдўст маҳалласида яшовчи уруш фахрийлари Сафарова Асия ва Ишук Антониналар билан учрашиб, уларга эсдалик совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди. Улар билан илиқ ва самимий суҳбатлашиб, ҳолларидан хабар олинди.

Мазкур учрашувдан уруш фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари жуда мамнун бўлдилар. Учрашув давомида “Ҳамдўст” маҳалла “Нуроний” кенгаши раиси ўринбосари нуроний отахон Ғуломов Қосимжон ака билан ҳам суҳбатлашиб, уларга ҳам эсдалик совғалар топширилиб, дуойи фотиҳалар қилинди.

Учрашув жуда манфааатли ва мазмунли бўлди.

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*