ҚЎЛЛАРНИ ЮҚОРИ КЎТАРИБ ДУО ҚИЛИШ ВА УНИ ЮЗИГА СУРТИШ

Ислом суратда ҳам сийратда ҳам гўзал дин бўлиб, Инсонларни яхшиликка чақириб, ёмонликлардан қайтаради. Барча уммат дин аҳкомларига тўлиқ амал қилишга, Расулуллоҳ с.а.в.нинг суннатларига мукаммал эргашишга ҳаракат қилади.
Ҳозирги кунларда мусулмонларни бажараётган ҳар қандай ибодатларидан хато топиб, уларни бидъат амаллар қилишда айбловчи фирқалар кўпайиб қолди. Бу амаллар фарз даражасидами ёки мустаҳаб амалларми фарқи йўқ. Бу каби «дин пешволар»ини асосий мақсад ҳақиқатга олиб бориш эмас, балки ҳақиқатдан адаштириб, неча асрдан бери мусулмонлар бажариб келаётган амалларга шубҳа уйғотишдан иборатдир.
Бир мусулмон масжидга кириб, намозини адо қилиб, Аллоҳдан мадад сўраб, қўлларини юқорига кўтарган ҳолда дуо қилса, сўнг қўлини юзига суртса, уни кузатиб турган фитначи дарров олдига борадида, биродар бу қилган ишингиз бидъат, Росулуллоҳ ундай қилмаганлар, мана бошқа юртларда ҳам бундай қилишмайди деб чалғитишни бошлайди. Ваҳоланки, бизни уламоларимиз, фақиҳларимиз, ота-боболаримиз бу амални неча асрдан бери суннат дея бажариб келишади. Биз динни, ундаги амалларни, Китоб ва суннатдан, мужатаҳид уламоларнинг чиқарган ижтиҳодларидан ўрганамиз. Қайсидир юртни қилган амалларидан эмас.
Агар қўлни юқорига кўтариб дуо қилиш, сўнг юзга суртиш бидъат бўлса, шунга бирор далил сўралса, жавоб беришни пайсалга солишдан бошқа нарсага ўтолмайди.
Қўлларни кўтариб дуо қилиш ва уни юзга суртиш борасида суннатда бир неча асарлар ворид бўлган.
Умар ибн Хаттоб р.а. айтадилар: « Расулуллоҳ с.а.в. қачонки, қўлларни дуога кўтарсалар, қўлларини юзларига сурмай тушурмасдилар.» Термизий ривояти.
Абдуллоҳ ибн Аббос р.а.дан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар:
«Агар Аллоҳга дуо қилсанг, қўлингни олд томони билан дуо қил, қўлингни тескари қилиб дуо қилма. Дуо қилиб бўлсанг, қўлингни юзингга сурт.»
Юқоридаги асарлардан маълум бўлиб турибдики, қўлни юқори кўтариб дуо қилиш, сўнг уни юзга суртиш бидъат эмас, балки суннатга мукаммал ҳолатда амал қилишди. Инсон диндаги бирор амални ўрганаётганда бу амални кимдан ўрганаётганига эътибор берса, нур устига нур бўлади.

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ӯрта махсус

ислом таълим муассасаси

ӯқитувчиси Ф.Иброҳимова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*