ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА СУҲБАТ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига жорий йилнинг 18 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамда  Ўзбекистон мусулмонлари идроасининг таълим ва илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи Салоҳиддин Шерхоновлар ташриф буюришди. Ташриф чоғида таълим муассасаси талабалари, устоз ва ходималари билан суҳбат ташкил этилди.

Суҳбатда толиби илм фазилати, устоз ва шогирд муносабатлари, каттага ҳурмат кичикка иззат, фаолият доирасида самимийлик ва жонкуярлик сифатлари, шукроналик ҳамда юртимизда амалга оширилган диний соҳадаги ислоҳотлар юзасидан фикр билдирилди. Шунингдек, тадбир сўнгида таълим муассасаси жамоасидан мавжуд муаммолар сўралди ва уларнинг ечими юзасидан фикр алмашинилди.

Матбуот  хизмати     

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*