Аллоҳдан сўра!

Араб амирликларидаги таниқли ишбилармонларнинг бири билан матбуот учрашуви бўлиб ўтди. Ундан шу даражага қандай етганлиги ҳақида сўрашди. Ишбилармон киши уларга жавобан: “Тунларни бирида безовта бўлиб уйғондим ва очиқ ҳавода бироз юришга қарор қилдим. Маҳалладаги бир очиқ масжид ёнидан ўтаётганимда нега у ерда икки ракат намоз ўқиб олмайман деб ўйлаб қолдим. Масжидга кириб у ерда бир киши қиблага юзланиб, қўлларини дуога кўтариб Аллоҳ таолога илтижо қилаётганини кўриб қолдим. Кўринишидан у жуда ғамгин эди.

Сўнг, уни дуосини тугатишини кутиб турдим. Сизни илтижо қилиб, дуо қилаётганингизни кўрдим сизга нима бўлди деб сўрадим. У киши эса мени тунлари уйқимни қочирадиган, безовта қиладиган қарзим бор деб жавоб берди. Қанча деб сўраган эдим: тўрт минг деди. Кейин чўнтагимдан тўрт мингни олиб унга бердим. У ҳурсанд бўлиб, раҳмат айтиб, мени ҳаққимга дуо қилди. Кейин унга телефон рақамим ва иш жойимнинг манзили ёзилган ташриф қоғзимни узатиб – «буни олинг, бирор ҳожатингиз бўлганда мени ёнимга келинг ёки мен билан боғланинг» дедим. Уни бу таклифдан хурсанд бўлади, деб ўйлаган эдим. Лекин уни жавоби мени ҳайратлантирди. У кишини жавоби нима бўлди биласизми? «Йўқ биродар Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин, мени бу ташриф қоғозига эҳтиёжим йўқ. Ҳар қачон эҳтиёжим бўлганида намоз ўқиб, қўлларимни дуога кўтариб, Аллоҳ таолодан ҳожатимни сўрайман. Аллоҳ ҳудди бу сафар ҳожатимни раво қилганидек яна ўзи ёрдам беради»… Қисса тугади.

Абдуллоҳ ибн Абу Авфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда  Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимнинг Аллоҳ таолога ёки бандаларидан бирортасига ҳожати бўлса, чиройли таҳорат қилсин сўнг икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳга сано айтсин ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтсин сўнг «Ҳалим, Карим бўлган зот Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ , буюк Аршнинг Роббиси покдир, оламларнинг Роббига ҳамд бўлсин. Аллоҳим сендан раҳматингни, мағфиратингни, ҳар бир яхшиликни ғанимат билишни ва ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни сўрайман. Мағфират қилинмаган бирорта гуноҳимни қолдирмагин, кетказилмаган бирорта ғамни қолдирмагин, Сени розилигингда бўлган бирорта ҳожатни ижобатсиз қолдирма, эй Раҳмлиларнинг Раҳмлиси» деб дуо қилсин дедилар. (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

(Али Тантовий ҳикоялар тўпламидан таржима).

 

  Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси 2-курс

талабаси Муҳаммадназирова Ҳусния

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*