Илм, бойлик ва шараф орасида бўлиб ўтган суҳбат.

Кунларнинг бирида бойлик, илм ва шараф йиғилишди, уларнинг орасида қуйидаги суҳбат бўлиб ўтди.

Бойлик: Мени одамларга бўлган таъсирим жуда кучли. Менинг чақнашим каттаю кичикни ўзига жалб қилади. Мен билан қийинчиликлар енгиллашади. Мен йўқлигимда бахтсизлик ва ҳалокатлар кириб келади, деди.

Илм: Мен ақл билан иш қиламан. Ишларни динор дирҳам билан эмас, балки  ҳикмат, мантиқ ва  қонунлар билан ҳал қиламан! Мен инсониятнинг душманлари бўлган жаҳолат, фақирлик, касалликларга қарши инсон учун давомли кураш олиб бораман, деди.

Шараф: Менга келсак, мен жуда қимматлиман, мени сотиб ҳам, сотиб олиб ҳам бўлмайди. Ким менга қизиқадиган бўлса, уни шарафлантираман ва кимки, менга бепарво бўладиган бўлса уни парчалаб, хорлайман .

Уччовлари кетмоқчи болишганда, бир-бирларидан «Яна қандай кўришамиз?» деб сўрашди.

Бойлик: Биродарларим мени кўрмоқчи бўлсанглар, мана шу катта қасрлардан изланглар деди.

Илм: Мени эса таълим даргоҳларидан,фозил кишиларнинг мажлисларидан изланглар деди.

Шараф жим бўлиб қолди. Шериклари ундан «Нега гапирмаяпсан?» деб сўрашди.

Шараф: Мен агар кетсам, ҳеч қайтмайман деди.

(Али Тантовий ҳикоялар тўпламидан таржима).

 

  Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси 2-курс

талабаси Муҳаммадназирова Ҳусния

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*