Ҳаёдан ўлганлар қиссаси

Қадимда турк ҳаммомларини иситиш учун ўтин ва ёғоч бўлакларидан фойдаланилар ва ёриқлардан буғ ўтказиш учун сув қиздирилар эди. Ҳаммомларнинг улкан гумбазлари ва миноралари ёғочдан ясалган эди. Бир сафар аёллар учун мўлжалланган ҳаммомда ёнғин чиқди. Ҳаммом аёллар учун ажратилган, уларнинг кўплари кийимсиз ҳолда ювинишга одатланишган эди, уларни бир-бирларидан фақатгина қалин буғ тўсиб турар эди. Ёнғин содир бўлганда кийими бор аёллар қочиб чиқишди. Аммо либоссиз аёллар қўрқув ва ҳаёдан чиқишдан кўра ўлимни афзал кўриб, ичкарида қолишди. Ҳаммомнинг эгаси қайтиб келганида, у кўрган нарсасидан дахшатга тушди ва дарвозабондан: «Аёллардан бирортаси ўлдими?» – деб сўради.   Дарвозабон: «Ҳа» – деб жавоб берди. Шунда: «Ким ўлди?» – деди. Дарвозабон эса: “Ҳаё қилганлар ўлди», деб жавоб берди.

Ўйлаб кўрингчи, агар бу воқеа шу кунларда бўлганида, кимдир ўлган бўлармиди?

(Али Тантовий қаламига мансуб ҳикоялар тўпламидан таржима).

 

  Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

2-курс талабаси Азизова Шаҳноза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*