Қариянинг ҳикмати

Бир кекса ёшли қария бор эди. У ҳар куннинг охирида чарчоқ ва толиқишдан шикоят қиларди. Дўсти ундан: «Сен нима учун бунчалик нолийсан?», – деб сўради. Қария унга: “Менинг иккита лочиним бор, уларни ҳар куни тарбиялашим керак. Иккита қуёним бор, уларни ташқарига қочиб кетишидан қўриқлашим лозим. Иккита бургутим бор, у иккисини машқ қилдиришим ва кучли қилишим керак. Битта илоним бор, уни сақлашим керак. Битта шерим бор, уни қафасда доим боғланган ҳолда сақлашим керак.  Битта беморим бор, унга ғамхўрлик қилишим керак. Дўсти ҳайрон бўлиб сўради: “Буларнинг барчаси сеникими? Улар нимага керак? Сен ҳазиллашаётган бўлсанг керак!!! Чунки, ҳақиқатдан буларнинг барчасини бир инсонни ёлғиз ўзи боқиши мумкин эмас. Қари киши: “Ҳазиллашмаяпман, лекин сенга жиддий ва қайғули ҳақиқатни айтаман. Икки лочин – менинг икки кўзим, уларни ҳалолга қарашига руҳлантириб ва ҳаромдан ман қилиб тарбиялашим керак. Икки қуён – менинг оёқларим, уларни хато йўлларда сайр қилишдан сақлашим ва қўриқлашим керак. Икки бургут – менинг қўлларим, уларни фақат эҳтиёжим тушадиган нарсага узатишга ва бошқаларга ёрдам беришда, тўғри йўлда фойдаланишга ўргатишим керак. Илон – бу менинг тилим, уни ҳаром, нуқсонли, шармандали гаплар айтиб қўймаслиги учун давомий ўраб туришим ва жиловлашим керак. Шер – бу менинг қалбим, у билан давомий уруш олиб бораман ва уни қочиб кетмаслиги, ундан ёмон, уятли ишлар чиқмаслиги учун доим ҳибсда сақлайман, чунки унинг эзгулиги бутун баданнинг эзгулиги, унинг бузуқлиги бутун баданнинг бузилганидир. Бемор кишига келсак, у доим хушёрлигим, диққат-эътиборим ва эҳтиёткорлигимга муҳтож бўлган бутун танам. Бу мураккаб кундалик иш мени чарчатади. Ишларнинг энг қийини ўз нафсингни бошқариш. Бошқа шахс сени қизиқмайдиган ёки қониқмайдиган нарсага мажбур қилишига йўл қўйма. Сенинг ҳаёлий ҳавасларинг, заифлигинг, шаҳватинг сенга қаҳр қилиши ва ҳукмронлик қилишига йўл қўйма. Аллоҳ сени яратгани сабаби – Унга қул бўлиш ва ўз нафсингга эга бўлишдан буюк нарса йўқ.

 (Али Тантовий қаламига мансуб ҳикоялар тўпламидан таржима).

 

  Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

2-курс талабаси Нажмиддинова Дилфуза

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*