Мени кечиринг Онажон!

Бир бола онасидан ҳафталик ҳаражатларга сарфлаш учун отасининг рухсатисиз пул беришини сўради.  Лекин онаси рад этди, чунки ўғли бу пулларни фақат ўзи яхши кўрадиган ширинликлар ва бошқа бекорчи нарсаларга сарф қилишини биларди. Бола буни ўзига қилинган зулм деб ҳисоблади ва жаҳли чиқди. Кечқурун онаси ошхонада кечки овқат тайёрлаб турганида ўғли онасининг олдига олдиндан тайёрлаб қўйган бир вароқни қўйди. Онаси қўлини артди ва вароқни ўқий бошлади.

1.Бир ҳафта хонамни тозалаганимнинг нархи=1000 динор.

2.Сизнинг ўрнингизга бозорга бориб келганимнинг нархи=1500 динор.

3.Кичкина укаларимни ўйнатганимнинг нархи=2000 динор.

4.Сизга уй ишларида ёрдам берганимнинг нархи=1500 динор.

5.Мактабда яхши баҳоларга ўқиганимнинг нархи=3000 динор.

Жами: 9000 динор.

Устанинг ҳаққини сувоғи қуригунча беринг. Онаси ўғлига мулойим қарадида қўлига қалам олиб, вароқни нариги томонини ўгириб ёза бошлади.

  1. 9 ой сени вужудимда кўтариб юрганимнинг нархи=бебаҳо
  2. 20 ой давомида сенга берган мукаммал оқ сутимнинг нархи=бебаҳо
  3. 6 ёшинггача сени ювиб тараганимнинг нархи=бебаҳо
  4. Эрталабгача ёнингда тунларни бедор ўтказиб чиққанимнинг нархи=бебаҳо
  5. Сен туфайли кўп йиллар чарчаб, кўзларим ёшланганининг ҳам нархи=бебаҳо
  6. Ҳар кеча сени нотинчлигинг сабабидан мен ҳам озор чекканим нархи=бебаҳо
  7. Сени ҳар кунги ейдиган таоминг, киядиган кийимларинг нархи=бебаҳо

Эй ўғлим, буларнинг бари жамланганда нархи қанча чиқса у ҳам текин. Бола онаси ёзганини ўқиб тугатар экан, кўзлари ёшга тўлди ва онасига қараб деди:

Онажон мени кечиринг, сизни жуда ҳам яхши кўраман!

Шундан сўнг бола қаламни қўлига олиб, вароққа Қайтариб бўлмайдиган қарз! деб ёзиб қўйди. (Шайх Али Тантовий ҳикояларидан таржима)

                                Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси 2-курс

талабаси Мамаджонова Наимахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*