Қандай ажойиб жавоб

Бир ёш бола кўмир конларидан бирининг олдида турарди. У шу ернинг ишчиларидан бирининг ўғли эди. Болакай кечки навбатчиликнинг тугашини сабр билан кутиб турарди. Бир ёши катта киши ундан сўради:

– Бу ерда нима қиляпсан?

– Мен дадамни кутяпман.

– Бу ердан кўп кишилар чиқади. Уларнинг ҳаммаси бир хил бош кийим кийган ва уларнинг юзлари кўмир чанги билан қорайган. Сен бу кишиларнинг орасидан дадангни топа олмайсан. Яхшиси уйингга қайта қол.

Болакай ниҳоятда беғуборлик билан у кишига жавоб берди:

–  Лекин дадам мени танийдику?

Ҳақиқатда, болакай дадасини таний олмаслигини биларди. Лекин у шуни ҳам биларди-ки, дадаси ўзининг боласини кўрмаслиги мумкин эмас эди.

Сизда шу болага ўхшаш ишонч борми? Ҳаётингизнинг энг қийин лаҳзасида Аллоҳни эсга оласизми? Илоҳимиз ҳамма нарсани кўришлигини, ҳамма нарсани эшитишлигини ва ҳамма нарсани билишлигини ёдингизда тутасизми?  Ҳар доим бу сизнинг жавобингиз бўлсин. Ҳамиша Аллоҳ таолога ишонган ҳолатда бўлинг.

(Али Тантовий қаламига мансуб ҳикоялар тўпламидан таржима)

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси 2-курс

талабаси Муротова Нодира

                      

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*