Ҳадя қалбларни ювади

Қўшниларимдан бири ўзи билан бўлиб ўтган бир воқеани сўзлаб берди. Унинг айтишича: “Яқинларимдан бири менга сўзлари билан озор беради ва бошқалар олдида менга бўлган баъзи бир муносабатларда мени хафа қилади. Менинг ёшим 40 дан ошган. У дилозор кишининг ёши эса 60 да эди. Аллоҳга қасамки, мен уни саждадаги дуоларимда, азон ва иқомат орасидаги дуоларимда унутмайман. Қачон ўзим учун дуо қилсам, унга ҳам худди шундай дуо қиламан.

Бир мажлисда бирга бўлганимизни эслайман, ўшанда, уд атри билан хушбўйланган эдим. Шунда яқинларимдан бири: «Машааллоҳ, уднинг ҳиди бунча ҳам хушбўй бўлмаса-я!» деди. У инсон бизга яқин турган эди. Шунда у: «Балки, ўғирлаб олгандир», деди. Сўнг бу ҳақда унинг укасига айтдим: «Аканг мендан нима хоҳлайди? Аллоҳга қасамки, унинг ҳаққида бирор марта хато қилганимни ёки мен билан унинг ўртамизда бирор-бир хилофлик ўтганини билмайман» дедим. У: «Аллоҳ акамга ҳидоят берсин. Мен ҳам у учун ташвишдаман» деди. Сўнгра яқинларимдан яна бирига бу ҳақда айтиб бердим. Шунда у менга: «Бозорлардан бирига бориб, у учун қиммат бўлган ҳадя олинг. Сўнгра, уни зиёрат қилиш учун уйига бориб, уни Аллоҳ учун яхши кўришингизни айтинг. Яна, бу ҳадя унга бўлган муҳаббатингизни бир намунаси эканини айтинг. Унинг уйида узоқ қолиб кетманг. Энг муносиб пайт шом ва ҳуфтон орасида боринг», деб маслаҳат берди.

Аллоҳга таваккул қилиб, биродаримнинг сўзларига қулоқ тутдим. Уд атирлари билан машҳур бўлган бозорлардан бирига бордим ва у учун нархи 1200 реал бўлган қиммматбаҳо атир ҳадя олдим. Унинг уйига душанба куни бордим ва эшигини тақиллатдим. Кейин у менга юзини буруштириб эшикни очди ва: «Ҳа, нима кирмоқчимисан» деди. Шунда мен унга: «Эй, қадрли инсоним! Мен сени уйингга жанжаллашиш учун келганим йўқ, балки, мен сенга салом айтиш учун ва сени зиёрат қилиш учун келдим» дедим. Кейин уйига кирдим ва у билан яхши муомала қилиб гаплашдим. Сўнг, унга ҳуфтон вақти яқинлашиб қолгани сабабидан вақтим зиқлигини айтиб, чиқишга изн сўрадим. Сўнг унга: «Мен билан бирга юр, сенга бир нарса кўрсатаман» дедим ва машинам ёнига бирга бордик. Сўнг машинам эшигини очдим ва ҳадяни чиқариб: «Ол, бу сен учун мендан кичик бир ҳадя. Аллоҳга қасамки, сени Аллоҳ учун яхши кўраман ва бу сенга бўлган муҳаббатимнинг кичик бир кўриниши», дедим. Унга нима бўлганини биласизми? Аллоҳга қасамки, у инсон мени қучоқлаб: «Мени кечир! Аллоҳга қасамки, мен сенга беписандлик қилар эдим ва мен сенинг ҳаққинга кўплаб хатолар қилдим», деб йиғлаб юборди”.    (Али Тантовий ҳикояларидан таржима).

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси 2-курс

 талабаси Олимжонова Зироат

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*