ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

Хадичаи кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида курс тингловчилари билан давра суҳбати

Жорий йилнинг 28 май куни маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари З.Комилжонова ва катта ўқитувчи А.Сайдахмедова бошчилигида “Қуръони карим ва тажвид” курси тингловчилари билан “Аёлларнинг либоси қора рангда бўлиши шартми?” номли давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида аёлларнинг кийиниш одоби, шариатга мувофиқ кийинишда нималарга эътибор беришим кераклиги, қора рангли либос билан боғлиқ ихтилофлар, ҳанафий мазҳабида кийиниш ҳукми каби мавзуларда етарлича маълумотлар бериб ўтилди.

Суҳбат жуда мазмунли ва манфаатли бўлди. Тингловчи аёллар мазкур масалада ўзлари қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*