Мен учун унутилмас дарс бўлди

Катта бир файласуф ўзининг бир ўқувчиси билан эрта тонгда дала бўйлаб айланиб юрганларида, йўлнинг четига ташлаб қўйилган бир жуфт этикка кўзлари тушиб қолди. Улар этикнинг кўринишига қараб, бу этик яқин атрофдаги далалардан бирида ишлайдиган камбағал кишига тегишли, деб тахмин қилишди. Албатта ишини энди тугатмоқчи бўлиб тургани кўриниб турарди. Ўқувчи файласуфга қараб: Келинг, у киши билан бироз ҳазил қилиб, устидан куламиз. Унинг этикларини яшириб қўйиб, сўнг ўзимиз дарахтларнинг орқасига яшириниб оламиз, кейин уни этикларини топа олмай ҳайратда қолган ҳолатини кузатамиз, деди. Файласуф жавоб берди: «Эй кичик дўстим, оддий бир фақирнинг ҳисобига ўзимизни овунтиришимиз яхши эмас. Сен бой инсонсан.  Кел яхшиси, бу икки этикнинг ичига биттадан тилла танга қўямиз. Сўнг, ўзимиз дарахтлар ортига яшириниб, у кишига бу қандай таъсир қилишини кузатамиз», деди.

Ўқувчи файласуфнинг айтганини қилди ва ҳар бир этигининг ичига олтин танга қўйиб қўйди. Сўнг, икковлари ишчи келганда кўрмайдиган яқин атрофдаги буталар ортига яшириниб олишди. Беркинган жойларида фақир киши ишини тезроқ тугатиб қайтишини интизорлик билан кутишди. Ҳалиги киши дала бўйлаб оёқ кийими ва устки кийимларини қўйган жойига келди. Фақир киши устки кийимини олиб, этигини бир пойига оёғини киргизиши билан, ичида қаттиқ бир нарса борлигини билиб тўхтади. Оёқ кийими ичида нима борлигини кўриш учун эгилди. Шу пайт бир олтин танга топиб олди. Унинг юзи таажжубдан ҳайратланиб, пулга қараб қолди. Сўнг пулни қўлига олиб яна қайта-қайта қаради. Ён-атрофни кузатди, аммо ҳеч ким кўринмасди. Кейин пулни чўнтагига солиб қўйди. Энди этигининг иккинчи пойини киймоқчи бўлди, яна худди шундай пул борлигини сезди ва иккиланиб қолди. Бу сафарги ҳиссиётлари аввалгисига қараганда кучлироқ эди. Фақир киши шу онда тиззалари билан энгашди ва осмонга юзланиб, баланд овоз билан Оламлар Роббига кўп шукрлар айтиб ёлворди. Чунки у, аёлининг касали чўзилаётганини унга ёрдам бера олмаётганини, ҳатто нонсиз ташлаб қўйилган болаларининг аҳволини биларди. Шунинг учун, унга барча мусибатлардан қутулишига ёрдам берган, бу пулларни етказган Аллоҳ таолога шукрлар айтди. Бу воқеа унча узоқ бўлмаган буталар ортида яшириниб турган ўқувчи болага қаттиқ таъсир қилди ҳаттоки уни кўзлари ёшланди.

Файласуф ўқувчисига: Унинг оёқ кийимини беркитиб қўйиб туймоқчи бўлган ҳузурингдан кўра кўпроқ ҳузурни ҳис қилмаяпсанми?, деди. Ўқувчи шайхига –  ҳаётим давомида ҳеч унутилмайдиган дарсни бердингиз менга, авваллари тушунмаган сўзларимнинг маъносини энди тушундим, деб жавоб қайтарди.

(Шайх Али Тантовий ҳикояларидан таржима).

 

                                                                      Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

 2-курсталабаси Мамажонова Наима

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*