Мантиқ ва Омад

Кунларнинг бирида икки дўст йўлга чиқдилар. Улардан бирининг исми Мантиқ, иккинчисиники Омад эди. Улар йўлнинг ярмига етганида машиналарининг ёқилғиси тугаб қолди. Йўлларини пиёда давом эттиришни хоҳладилар. Тун қоронғуси қоплагунча бошпана қидирдилар, лекин топа олмадилар. Мантиқ Омадга айтди:

–  Ухлайлик, йўлимизни тонг отгандан сўнг давом эттирамиз.

Шундан кейин Мантиқ дарахт тагида ухлашга қарор қилди. Омад эса йўлнинг ўртасида ухлашни хоҳлади. Мантиқ унга айтди:

–  Сен аҳмоқмисан. Ўзингни ўзинг ўлимга йўлиқтиряпсан. Бирор машина келиб сени босиб кетиши мумкин.

Омад унга айтди:

–  Мен, бирор машина келиб бизни қутқариши учун йўлнинг ўртасида ухлайман.

Мантиқ ўзи айтганидек дарахт тагида ухлади ва Омад йўлнинг ўртасида ухлади. Бир соатдан сўнг катта машина тезлик билан келди. Йўлнинг ўртасида бир одамни ётганини кўрганида тўхташга уринди, лекин тўхтай олмай, дарахт томонга бурилди ва Мантиқни босиб кетди. Омад эса тирик қолди.

Бундай воқеалар баъзан инсонлар билан ҳам содир бўлиб туради. Бу мантиққа зид бўлади. Чунки бу нарсалар тақдир қилинган.

Балки сафарингизнинг кечикиши сиз учун яхшидир. Вазифангиздан сизни четлатишлари сиз учун фойдадир. Сизларнинг бирор нарсани ёмон кўришингиз сизлар учун яхшидир, сиз билмайсиз. Ҳар қайси содир бўлган нарсага ғазабланиб, ҳавотир олманг. Айтишадики: Тиконларнинг кўп бўлиши сизга ғам келтимасин.

Бизнинг тиббий ускуналарсиз ухлай олишимиз, тиббий  жиҳозларнинг танамизга боғланмаган ҳолатда уйғонишимиз қандай ҳам яхши неъмат.

Сиз орқангизга қараманг. Унда сизни безовта қиладиган ўтмиш бор. Олдинга ҳам қараманг. Унда сизни ҳавотирга соладиган келажак бор. Лекин юқорига қаранг. У ерда сизни бахтли қиладиган Роббингиз бор. (Али Тантовий қаламига мансуб ҳикоялар тўпламидан таржима)

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

 ислом таълим муассасаси 2-курс

талабаси Муротова Нодира

                     

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*