“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар  ўрта махсус ислом таълим муассасасида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 2 июнь таълим муассасасида “Сохта тариқатчилик ва унинг хатарлари” мавзусида талаба қизларга сохта тариқатчилар, уларнинг ҳанафий мазҳаби ва аҳли сунна эътиқодига зид ғоялари, уларнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик ва ислом цивилизациясини ўрганиш ICESCO кафедраси таянч-докторанти, Имом Мотуридий илмий тадқиқот маркази етакчи илмий ҳодими Зафар Фахриддинов билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда тасаввуф, унинг маъноси, зикр  ва унинг турлари, бугунги кундаги сохта тариқатчилар ҳақида слайдлар асосида керакли маълумотлар берилди. Суҳбат жуда фойдали ва мазмунли бўлиб ўтди.

 

    Маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари  З.Комилжонова

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*