Йил тугаб, янги йил бошланиши

Катта ёзувчи иш столи олдига келиб ўтирди ва қаламини қўлга олди. Ўтган йили бўлган хотираларини ёза бошлади. «Мен ўт пуфагимни олиб ташлаш операциясини бошдан кечирдим. Бир неча ой ётоқда ётишим лозим бўлди. 60 ёшга тўлдим. Мен 30 йил давомида ишлаган нашриётдаги ишимни тарк этдим. Бу орада отам вафот этди. Ўғлим автоҳалокатга учраб бир неча ой дарсларга қатнаша олмаганлиги туфайли тиббиёт факультетидаги бакалавр имтиҳонидан йиқилди деб саҳифанинг охирини »Қандай ҳам ёмон йил« сўзлари билан якунлади. Рафиқаси унинг кабинетига кириб, унга яқинлашди ва елкасининг юқорисидан ёзганларини ўқиди ва ҳеч нарса демай хонани тарк этди. Лекин бир неча дақиқадан сўнг у қўлида яна бир қоғозни олиб қайтди ва уни эри ёзган қоғоз ёнига қўйди шундай қилиб ёзувчи хотинининг қоғозини олиб ўқий бошлади.

“Ўтган йили… Сиз кўп йиллар давомида сизни қийнаб келаётган касалликдан қутилдингиз. Бутунлай соғлом ҳолатда 60 ёшни қарши олдингиз. Сиз билан бир неча муҳим китобларни нашр этиш учун тузилган шартномалар тугагандан кейин, энди ўзингиз хоҳлаган мавзуларда китоблар ёзиш учун вақтингиз бўлади. Отангиз 85 ёшга тўлгунча ҳеч кимга оғири тушмай яшади ва ҳотиржам вафот этди. Ўғлингиз автоҳалокатдан ҳеч қандай касаллик ва ногиронликсиз ўлимдан қутилиб қолди. Яхшиликларимиз ёмонликларимиздан зиёда бўлган бу йилимиз қандай ҳам яхши йил. Ҳаммаси учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин”.

(Али Тантовий ҳикояларидан таржима).

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

2-курс талабаси Азизова Шаҳноза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*