Нуҳ алайҳис салом ва у зотнинг қавмлари қиссаси.

Ҳаёт қиссаси

Уч йигит иш билан узоқ давлатга сафар қилишди. Улар етмиш беш қаватли меҳмонхонанинг фақатгина етмиш бешинчи қаватидангина жой топишди. Қабулхона ходими йигитларга: «Бизларда тартиб давлатингиздаги каби эмас. Бинонинг лифти кечки соат 10 да ёпилади ва у туни билан ишламайди. Агар унга кечиксангиз, хонага чиқишга имконингиз бўлмайди. Шунинг учун ҳам сизлар бу вақтдан олдин етиб келишингиз лозим. Чунки уни ишга туширадиган жиҳоз анча узоқдаги бинода, тушундингизми?» – деди. Улар: «Тушунарли» – дейишди. Биринчи куни йигитлар сайр қилиш учун ташқарига чиқишди ва вақтида етиб келишди. Кейинги куни кечки соат 10 дан 5 дақиқагина ўтказиб келишди. Улар лифтга етиш учун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Лекин етишолмади. Лифтнинг эшиклари ёпилган эди. Улар йиғлаб юборай дейишди. Лекин бефойда эди. Шундай қилиб улар хоналарига зина орқали пиёда чиқишига қарор қилишди. Улардан бири гап бошлади: «Менда бир таклиф бор. Биримиз қисса айтсакда, у билан йигирма бешинчи қаватгача етиб олсак,  сўнг бошқамиз давом эттирса. Шундай қилиб хонамизга етиб оламиз»-деди. «Қандай яхши ғоя Аллоҳга таваккал, қани бошла!»-дейишди.  Йигитлардан бири: «Шундай латифа айтаманки, хатто кулгудан ичагингиз узулади»-деди. «Айни муддао, бу биз хоҳлаган нарса» – деб жавоб беришди, йигитлар. Улар бу латифадан мажнунлардек кулишарди хатто кулгуларидан бино ларзага келди. Сўнг навбатидагиси давом эттирди. «Менинг қиссам бироз жиддийроқ» – деди. Улар рози бўлишди. Кейинги 25 қаватликка чиқишгунча уларни бу ҳикоя қамраб олди. Сўнг учинчисининг навбати келди. «Менинг қиссам хафалик ва ғам-қайғулардан иборат. Чунки сизлар қиссанинг ҳазилини ҳам жиддийини ҳам эшитдингиз» – деди, учунчи йигит. «Худо хайрингни берсин! Қанақасидан бўлса ҳам айтақол, тезроқ хонага етиб олайлик, уйқимиз келаяпти» – дейишди ва у қиссани бошлади. Подшоҳларнинг ҳаётини ҳам барбод қилиб юборадиган даражадаги қиссани айтди. Улар хонани эшигига етишганда, уларни ниҳоятда қаттиқ чарчоқ босганди. Шунда учунчи йигит чарчоқ ва алам билан: “Ҳаётимдаги  энг оғир қиссани айтайми?:«Хонамизнинг калитини биринчи қаватдаги қабулхонада унутибмиз» – деди. Буни эшитган дўстлари ҳушларидан кетишди. (Али Тантовий ҳикояларидан таржима).

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

2-курс талабаси  Азизова Шаҳноза

 

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*