Вақфнинг ўтмишдаги фаолиятига назар

Замонавий ислом молиясининг назарий асослари исломнинг илк даврларидаги иқтисодий муносабатлар, молиявий восита ва маҳсулотларнинг мақсад ва вазифаларига биноан щакилланган.

Иккинчи халифа, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу “Байтул мол“ деб номланган марказий ғазна вазифасини бажарувчи садақа, хайр-эҳсон, вақф ва закотларни йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчи давлат ташкилотига асос солганлар. Ушбу марказий ғазна (“Байтул мол“) маблағлари ҳисобидан етимлар, бева аёллар, хаста ва заифлар, ишсиз ҳамда кексалар каби жамиятнинг ёрдамга мухтож қатламларининг асосий молиявий эҳтиёжларини тизимли равишда қондириш асосий мақсад бўлган. Албатта бу, холат жамиятдаги бой ва камбағаллар ўртасидаги мувозанатни адолат асосида таъминлашга хизмат қилган. Бу ғазнани эса ўз мавбатида мусулмон дунёсида ташкил топган дастлабки вақф муассасаси сифатида мисол келтиришимиз мумкин. Кейинчалик Байтул мол одатда вилоят волийсининг қароргоҳида ёки жомеъ масжидда жойлашган.

Мусулмон дунёсида тахминан ХI асрларда вақфлар муассаса сифатида мадрасалар, карвонсаройлар, мозорлар ва уларга берилган ҳадяларнинг жамланиши билан фаоллик ила ривожлана бошлади. Тахминан ХII асрдан бошлаб вақфлар диний муассасалар мавжудлигининг асосий манбаси бўлиб қолди.

Вақфнинг табиати таҳлил этилар экан, уни истисно тариқасида фақат диний муассаса сифатида кўриб чиқиш нотўғри бўлар эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан ташкил этилган икки вақфнинг, бири диний иккинчиси эса – фуқаровий хусусиятга эга бўлган. Халифалар Умар розияллоҳу анҳу ва Усмон розияллоҳу анҳулар томонидан таъсис этилган вақфлар фуқаровий мақсадларга мўлжалланган эди.

Асрлар давомида вақф мусулмон мамлакатларида олий таълимни молиялаштиришнинг ягона доимий манбаси бўлиб келган. Вақфдан маблағларни нафақат таълим нуассасалари, балки ўқитувчи ва талабалар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи ходимлар: ошпазлар, қоровуллар, сартарошлар ва ҳоказолар ҳам олганлар. Хозирги кунда айрим мамлакатларда, масалан, Ҳиндистонда вақфлар мусулмонлар таълимини молиялаштиришнинг муҳим манбаси сифатида ўз аҳамиятини сақлаб қолган. Аббосийлар халифалигида бўлган сайёҳлар кўп сонли турли-туман вақфлар мавжудлиги ҳақида сўзлаб берганлар: шаҳар йўлларини меъёрий ҳолатда сақлаш учун вақфлар; ҳаж ибодатини бажаришга қодир бўлмаганлар учун вақфлар; етарли даражада маблағга эга бўлмаган келинларга сеплик сотиб олиш учун вақфлар; тиббий хизматлар кўрсатишни молиялаштириш учун вақфлар – бу ерда нафақат аниқ касалликлар даволанган, балки илмий тадқиқотлар ҳам олиб борадиган йирик марказлар ташкил этилган. Шундай вақфлар ҳам ташкил этилганки, ундан келадиган даромадлар хизматчи ёки болалар томонидан синдирилган ойнаванд идишларнинг синиқларини йиғиштириш билан шуғулланадиганларнинг меҳнат ҳақини  тўлаш учун йўналтирилган.

Ўрта асрлар ва Янги даврдаги мусулмонлар ҳаётида вақфнинг тутган ўрни ҳақида турк олими Зиё Қозичининг қуйидаги сўзлари воқеликни ҳаққоний акс эттирган: «… Инсон вақфли уйда туғилиши, вақф пулига сотиб олинган бешикда ухлаши ва унинг маблағларига таомланиши, вақф кутубхонаси китобларини ўқиши, сўнгра вақф мактаби ўқитувчиси бўлиши ва вақфдан маош олиши ва ниҳоят, оламдан ўтиши ҳамда вақфга тегишли қабристонга дафн этилиши мумкин…».

Нақд вақфлар нафақат Усмонийлар салтанатида, балки Араб халифалигида ҳам кенг тарқалган эди. Имом Бухорийдан қилинган ривоятда, савдогарга нақд пул уни инвестиция қилишдан олинган фойдани хайрия мақсадларига тақсимлаш шарти ила берилган ҳолат тасвирлаб берилган. Савдогар мазкур вазиятда вақф бошқарувчиси вазифасини бажарган. Ночорлар васий сифатида иштирок этганлар ва савдогар олган пуллардан келадиган даромад улар фойдасига ишлатилган.

Худди закот билан бўлган ҳолатдаги каби мусулмон ҳукмдорларнинг вақфларни назорат этишга ҳаракат қилганликлари ҳамда уларни давлат ёки хусусий шахсларнинг мулкига айлантиришга урилганликлари фиқҳшунослар томонидан эътирозларга сабаб бўлган.

Вақфларнинг дастлабки, ислом давридаги шакли давлат хазинасини тўлдириш манфаатларига мувофиқ эмаслигини англаган Усмоний ҳукмдорлар турли йўллар билан, шу жумладан қози ва мутаваллийларга босим ўтказиб, вақф мулкларини ёки улардан келадиган даромадларни тасарруф этишга уринганлар. Ушбу уринишлар доим ҳам муваффақиятли бўлавермаган. Масалан, султон Маҳмуд II Фотиҳ жамоатчилик босими остида йигирма мингта вақф қишлоқни ҳарбий хизмат учун шартли ҳадяларга айлантириш гўясидан воз кечган. Шунда султонга хайрихоҳ бўлган фиқҳшунослар ёрдамга келганлар ва улар вақфнинг йўналишларини ишлаб чиққанлар.

Султон айрим вақфларни бекор қилиш ҳуқуқуни қўлга киритди. Бундан ташқари, янгидан ташкил этилган вақфлар маъмурият вакилида рўйхатдан ўтиши лозимлиги ҳақидаги қоида жорий этилди, янги султон тахтга ўтирган тақдирда мавжуд вақфларнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар янгиланадиган бўлди. ХВИ асрда вақфдан келадиган даромадларнинг бир қисмини давлат тарафидан тасарруф этиш амалиёти кўзга ташланиб турди.            Бошқача айтганда, Усмонийлар давлатида асл вақфлар билан қаторда номини ҳисобга олмаганда, вақфга ҳеч қандай алоқаси йўқ таркиблар мавжудлиги ҳақида сўз юритиш мумкин. Худди шу талқинда ХVIII  аср якунларида оилавий вақфлар аста-секин хайрия вақфларини сиқиб чиқара бошлади. Марказий Осиёда бу вақф тури «вақфи авлод» деб аталган.

ХIХ аср бошига келиб Усмонийлар салтанатида тахминан 1/3 қисм ерлар вақфларга тегишли эди. Лекин 1826-йилда Вақф ишлари вазирлиги ташкил этилиб, вақфларни бошқариш бўйича ислоҳотлар ўтказила бошлангач, мазкур муассасаларнинг сезиларли қисми тугатилди. Шу билан бирга, ХIХ аср охирида вақфлар ҳисобига, асосан, ижтимоий таъминот, таълим, диний ташкилотларнинг фаолияти, касалхоналар, йўллар ва кўприклар, карвонсаройлар қуриш ва ҳоказоларни молиялаштитиришда давом этилди.         Вақфларнинг турк жамияти учун аҳамияти шу даражада юқори эдики, 1920- 1930 йилларда Отатурк томонидан ўтказилган ислоҳотлар ҳам уни батамом тугата олмади.

Усмонийлар салтанатида, шунингдек, мусулмон дунёсида биринчи бўлиб вақф муассасасини қонунчилик йўли билан тартибга солишга уринишлар амалга оширилди. Бу 1863-йилдаги Вақфлар тўғрисидаги қонун эди. Ҳатто биринчи жаҳон уруши якунланганидан кейин ҳам ушбу қонун салтанатнинг бир қатор собиқ вилоятлари бўлган араб мамлакатларида ХХ асрнинг ўрталарига қадар амал қилиб келинди. Худди шу йилда Британия Ҳиндистонида «Диний хайриялар» тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Вақфларни дастлабки марказлашган ҳолда тартибга солиш Мисрда Фотимийлар даврида амалга оширилди. Мамлакатда вақфларни бошқаришга масъул бўлган алоҳида идоралар ташкил этилди (девони авқоф ёки девони хубус).

1990-йилларда мусулмон аҳоли кўпчиликни ташкил этадиган барча мамлакатларда вақф ишлари билан шуғулланувчи таркиблар ташкил этилди.

Шу билан бир вақтда катта эҳтимоллик билан шуни тасдиқлаш мумкинки, инглиз ҳуқуқидаги ишончли мулк муассасасининг (труст) ташкил этилишида вақф намуна бўлиб хизмат қилган. Мана шундай ҳаётий нақллардан бирига кўра, вақф Англияга аввал араблар қўл остида бўлган, кейинчалик Норманнлар қироллиги ташкил этилган Ситсилия орқали ўтиб борган.

Шу билан бирга, бир томондан вақф ва умумий ҳуқуқда маълум бўлган ишончли мулк муассасаси ёки траст ўртасида, бошқа томондан вақф ва хайрия жамғармаси ўртасида тенглик белгисини қўйиш нотўғри

                       Вакф ва трос уртасидаги фарклар

Вақф билан бўлгани каби трастда ҳам уч томон: таъсисчи (сеттлер), ишончли бошқарувчи мулкдор (трустеэ) ва васий (бенефиcиарй) бор. Лекин вақфнинг трастдан асосий фарқи шундаки, трастда таъсисчи ўзини ҳеч бир тўсиқсиз васий ёки ишончли мулкдор сифатида тайинлаши мумкин. Шу билан бир вақтда вақфнинг кўҳна битимларида таъсисчи ўзини фақат бошқарувчи сифатидагина тайинлаши мумкин. Бундан ташқари, ишончли мулк таъсисчиси бир томонлама хоҳиш-истаги ила ишончли мулкни бундай имконият таъсис ҳужжатида кўрсатилганлигини асос қилиб, бекор қилиши мумкин. Трастдан фарқли равишда вақф умумий қоидага кўра, чақириб олинмайдиган ва муддатсиз ҳисобланади.     Хайрия жамғармаси ҳам худди вақф сингари муддатсиз ҳисобланади. Лекин, у ва вақф ўртасида бир қатор ўхшашликлар бўлгани каби, маълум бир тафовутлар ҳам мавжуд. Масалан, хайрия жамғармаси ҳар қандай хусусий мақсадларни истисно этади, шу билан бир вақтда, вақф ташкил этилган мақсади билан чекланиб қолмайди. Бошқа томондан, вақфга берилган мулкни сотиш, алмаштириш ёки фиқҳ адабиётларида алоҳида таъкидланган ҳолатларни истисно этганд, бошқа бировга бериш мумкин эмас. Хайрия жамғармаларида бундай ҳолатлар, унинг ташкил этиш мақсадларига зид келмаса ва жорий вазифаларни бажариш имконини берса, жоиз ҳисобланади.

“Хадичаи Кубро” аёллар-қизлар

ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Абдуҳалилова Маҳбубахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*