АЁЛ КИШИ ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ҚУРЪОНДАН ТИЛОВАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

Муқаддас ислом динимиз поклик устига бино қилинган бўлиб, динимиздаги фарз баданий ибодатларни бажаришда мўмин киши таҳорат ила покланиши, сўнг ибодат томон юзланиши талаб қилинади. Агар таҳорати бўлмас экан, унинг бажарган ибодатлари қабул бўлмайди. Шу жумладан аёл киши ҳам рўза тутадими, намоз ўқимоқчими ёки Қуръон тиловат қилмоқчими ундан ҳайз ва нифосдан ҳоли ҳолатда бўлиши талаб қилинади.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда қўштирноқ ичидаги айрим ўзларини «шайх» деб атувчи шахслар мусулмонларни ибодатига нуқсон етказиш, уларни орасида тафриқа чиқариш мақсадида ўз «фатво»ларини чиқаришмоқда. Масалан нима эмишки, пайпоққа масх тортиш жоиз, ҳайз кўрган аёл Қуръонни ушламаган ҳолатда ундан тиловат қилиш мумкин. Булар чиқараётган «фатво»ларни асоси эса ўзларидан юқорига кўтарилмайди. Ваҳоланки, шариат улар чиқараётган «фатволар»га тобе эмас. 14 аср аввал шариатдаги барча ҳукмлар Буюк Зот томонидан тушурилган ва Ҳабиби Росулуллоҳ с.а.в. томонларидан амалда кўрсатиб берилган.
Аллоҳ таоло оят каримасида «уни фақат покланганларгина ушлайди» (Воқеъа сураси 79-оят) дея марҳамат қилди. Росулуллоҳ с.а.в. : « Қуръонни фақат пок ҳолатда ушланглар»- дедилар. Демак, мусуломон киши Қуръонни пок ҳолатда ушлаши керак бўлади. Энди уни тиловат қилиш учун ҳам поклик шарт қилинадими деган савол бўлиши мумкин. Росулуллоҳ с.а.в. : « Жунуб киши ҳайз кўрган аёл Қуръондан ҳеч бир оятни тиловат қилмайди» – дедилар. (Термизий ривояти)
Мана шу ҳадисдан келиб чиқадики, ҳайз кўрган аёл Қуръондан бирор оятни ҳам тиловат қилмас экан. Чунки ҳайз кўрган аёлга ғусл вожиб бўлади. Ғуслда эса оғизни чайиш фарздир. Демак ҳайз вақтида аёлнинг оғзи ҳукмий ҳолатда нопок бўлади, нопок ўриндан эса Аллоҳ таолонинг каломи тиловат қилинмайди. Инсон таҳоратсиз ҳолатда Қуръонни ушламаган ҳолда тиловат қилса бўлади. Чунки, таҳоратда оғизни чайиш суннат, фарз эмас. Шундан келиб чиқадики, тиловат қилинадиган ўрин ҳукман пок ҳисобланади.
Биз мусулмонлар исломни тўла моҳиятини англасак, динни кимдан ўрганаётганимизга эътиборли бўлсак, мусулмонларни орасига ҳеч ким раҳна сололмайди, ибодатларимиз оят ва суннатга мувофиқ бўлади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

ӯрта махсус ислом таълим муассасаси

ӯқитувчиси Ф.Иброҳимова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*