Донишманд қария ва чаён

Бир донишманд дарё қирғоғида атрофидаги гўзалликка маҳлиё бўлиб ўзига-ўзи бир нималарни гапириб ўтирарди. Тўсатдан сувга тушиб кетган чаённи кўриб қолди. У чаён чўкиб кетишидан қўрқиб ўзини қутқариш учун ҳаракат қиларди. Донишманд уни қутқаришга қарор қилди ва қўлини унга узатди. Шунда чаён унинг қўлини чақиб олди. Қария қўлини тортиб олди ва қаттиқ оғриқдан бақириб юборди. Орадан бир дақиқа ўтмасдан чаённи қутқариш учун иккинчи марта қўлини чўзди. Яна шу ҳол такрорланди. Чаён уни чақиб олди ва қария қўлини тортиб, аламли оғриқдан бақириб юборди. Бироздан сўнг қария учинчи марта уриниб кўрди. Унинг бу ишини кузатиб ўтирган бир киши: “Эй инсон, бу чаён сени бир чақди, икки чақди сабоқ олмадингми? Уни қутқариш учун учинчи марта ҳам уринмоқчимисан? деди. Ҳаким зот унинг танбеҳига эътибор бермади ва чаённи қутқаргунича ҳаракат қилаверди ва қутқарди. Сўнгра донишманд ҳалиги киши томон юрди ва: «Эй ўғлим, чаённинг табиати-чақиш, менинг табиатим – яхши кўриш ва ёрдам беришдир. Сен унинг табиати менинг табиатимдан устун келишини хоҳлайсанми?”, деб елкасига уриб қўйди.

Қиссадан ҳисса:  Гарчи инсонларнинг сени ранжитадиган, сенга оғриқ берадиган ҳаракатлари кўпайса ҳам уларга ўзингни табиатингдан келиб чиқиб муомала қил, уларнинг табиати билан эмас. Бошқа тараф сенинг олийжаноб ҳаракатларингга лойиқ эмас деб сендан яхши хислатларингни тарк қилишингни талаб қилиб айтилган сўзларга эътибор берма. (Али Тантовий қаламига мансуб ҳикоялар тўпламидан таржима).

 

  Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

2-курс талабаси Азизова Шаҳноза

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*