МЕРОС МАСАЛАСИГА ОИД ОЯТЛАР ВА ҲАДИСЛАР

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

“Аллоҳ таоло фарзандларингизга (тегишли мерос) ҳақида бир ўғил учун икки қиз улуши баробарида мерос беришни амр қилур. Агар меросхўрлар иккидан ортиқ аёл бўлса, уларга эр қолдирган нарсанинг учдан иккиси, агар якка қиз бўлса унга (мероснинг) ярми тегур. Агар марҳумнинг фарзанди бўлса, ота-онасининг ҳар бирига қолдирган меросидан олтидан бир тегур. Энди, агар фарзанд бўлмай, фақат ота-она меросхўр бўлса, у ҳолда учдан бири тегур (қолгани эса отасига тегур). Агар (марҳумнинг) ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир(ҳақ) тегур. Бу тақсимотлар марҳум қилган васият ва унинг қарзлари адо этилганидан кейин бўлур. Ота-оналарингиз ва фарзандларигизнинг қайси бирлари сизлар учун фойдаси тегувчироқ эканини билмайсизлар. (Бинобарин, ўзингизга қолса, мерос тақсимотини ҳам адолат билан ҳал    қила олмайсиз. Шу боисдан кимга қанча мерос тегиши) Аллоҳ таоло томонидан қатъий фарз қилиб қўйилди. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлган зотдир.

Сизларга хотинларингиз қолдирган меросдан – агар улардан фарзанд қолмаган бўлса ярми тегур.Энди агар уларнинг фарзандлари қолган бўлса,сизларга уларнинг меросидан тўртдан бири тегур. Бу (тақсимотлар) марҳума қилган васият ваунинг қарзлари адо этилганидан сўнг кейин бўлур. Уларга (хотинларингизга) сизлар қолдирган меросдан-агар сизлардан фарзанд қолмаган бўлса – тўртдан бири тегур. Энди агарсизларнинг фарзандларингиз қолган бўлса, уларга сизнинг меросингиздан сакдан бири тегур. Бу (тақсимотлар) сизлар қилган васият ва қарзлариингиз адо этилганидан сўнг кейин бўлур. Агар мероси қолаётган эркак ва аёлнинг на ота ва на онаси бўлмай (она томонидан) бир ака ёки укаси ёҳуд бирон  опа синглиси қолган бўлса уларнинг икковидан ҳар бирига олтидан бири тегур. Энди агар улар бирдан ортиқ бўлсалар, улар мероснинг учдан бир ҳиссасига тенг шерик бўлурлар. (Бу тақсимотлар) меросхўрларга зарар етказмайдиган ҳолда қилинган васият ва қарзлар адо этилгандан кейин бўлур. (Бу ҳукмлар)Аллоҳ таоло томонидан бўлган амру фармондир. Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир”

Мерос оятлари Ҳассон ибн Собитнинг укаси Абдуроҳман ибн Собитҳақида нозил бўлган дейилган. Бу ривоятга кўра, Абдуроҳман вафот этгач, ундан Умму Қаҳҳа исмли аёли ва беш синглиси қолали. Эркаклардан бўлган муҳеросхўрлар молнинг ҳаммасини олишади. Шунда Умму Қаҳҳа Пайғамбаримиз(с.а.в.)га шикоят қилиб келгач, мерос оятлари нозил бўлди.

Мерос оятлари нозил бўлганда, унда баён қилинган ҳукмлар арабларга жуда оғир туюлди, ҳатто улар кошки эди бу оятлар мансуҳ бўлса, деб орзу қилдилар. Табарий Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)дан ривоятқиладилар. У зот айтдилар: “Фароиз оятлари нозил бўлиб, унда Аллоҳ таоло эр, хотин, ота –она ва бошқалар меросини белгилаб бергач, бу айрим одамларга оғир тушди ва айтдилар: Аёл кишига тўртдан бир, сакдан бир мерос бериладими ? Қизга ярим мерос бериладими? Ёш болага ҳам мерос бериладими? Ахир буларнинг бирортаси ҳам урушда қатнашиб ўлжага эга бўлолмаса?! Бу ҳақда пайғамбарга(с.в.а.) индамай турайлик, шояд буни унутсалар ёки айтамиз уни ўзгартириб берсалар. Уларнинг ичидан айримлари келиб : Ё Расулуллоҳ! Ёш болага қандай қилиб мерос берамиз. Уни қавмга ҳеч фойдаси бўлмаса? Қиз бола отаси қолдирган молни ярмини олса? Ахир у от миниб урушда қатнаша олмаса?!” деб айтишгача борди.

Пайғамбармиз (с.а.в.) қарзни васиятдан аввал адо этишга буюрганлар.

Қарзни васиятдан олдин адо этилишидаги ҳикмат шуки, қарз маййит вафотидан олдин ҳам, кейин ҳам зиммасидаги турувчи ҳақдир.

Пайгамбаримиз (с.а.в.) Саъд ибн Абу Ваққос молининг барчасини васият қиламан деганида «Учдан бирига рухсат, лекин бу хам кўп. Сен ворисларингни бой ҳолда қолдиришинг уларни камбағал килиб, одамлардан сурайдиган қилиб қолдиришингдан яхшироқдир»-дедилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

Яъни (Эй Муҳаммад)! Сендан фатво сўрайдилар. “Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради” деб айт. Агар бир одам ўлсаю, унинг боласи бўлмасдан, синглиси бўлса, унга марҳумдан қолганнинг ярми берилади. Агар сингилнинг боласи бўлмаса, ака ёки укаси унинг ҳамма меросини олади. Агар сингил иккита бўлса, улар марҳумдан қолганнинг учдан иккисини оладилар. Агар (меросхўрлар) эркак аёл биродарлар бўлсалар, бир қиссаси асосида оладилар. Адашмаслигингиз учун Аллоҳ баён қилмоқда Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир.

Мазкур оятнинг 12-оятидаги (калола) сўзининг ўзбек тилида маъноси  зурриёти ва аждоди йўқ одамдир.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси 4-курс

 талабаси Нурмуҳаммедова Одина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*