Ислом шариатида зинонинг жазоси

Бандаларига барча яхшиликларни баён қилиб, уларга амал қилишни амр этган ва ахлоқларнинг яхшиси ила хулқланиб, ёмонидан четланишни амр этган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.

Барча яхшиликларни қилишда ҳаммага намуна бўла олган ва карамли ахлоқларни тугал қилиш учун юборилган, яхшиликлар ва гўзал ахлоқлар набийси- севикли Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом саловату дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг амрига итоат ва Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига иқтидо қилиб, комил яхшиликка эришган ва гўзал ахлоқда юриб, ёмонидан четланган саҳобаи киромларга Ҳақ таолонинг розиликлари бўлсин.

Аллоҳ таоло ислом динини бошқа динлардан устун қилиб қўйган экан, зинога ҳам оят ва ҳадислардан энг мукаммал ҳукмни жорий қилди. Хусусан Нур сурасида марҳамат қилдики:

  1. “(Ушбу) Биз нозил қилган ва уни (яъни ҳукмларни) фарз қилган бир сурадирки, унда сизлар эслатма олишингиз учун аниқ оятларни нозил қилдик. 2. Зинокор аёл ва зинокор эркакнинг ҳар бирига юз дарра урингиз! Агар Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирувчи бўлсангиз, Аллоҳнинг дини (ҳукми) да сизарни уларга (зинокорларга) нисбатан раҳм- шафқат (туйғулари) тутмасин! Уларнинг жазоланишига бир гуруҳ мўминлар ҳозир бўлсин. 3. Зинокор эркак фақат зинокор аёлни ёки мушрикни никоҳлаб олур. Бу (иш) мўминларга ҳаром қилинди”.

Ислом шариатида  зинога аёвсиз муносаб билдирилар экан, шу ўринда “Исломнинг аввалида зинонинг жазоси қандай эди” деган табиий бир савол туғилиши мумкин. Бу саволга жавоб қуйидагича бўладики: Ислом нозил бўла бошлаган даврда зинога вақтинча енгил жазо берилган, чунки (Арабистонда) инсонлар жоҳилият ҳаётига яқин бир даврда бўлиб, уларнинг ўзлари қаттиқ одатланган бузуқликни бирданига тарк қила олмас эдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло бу борада тадрижий йўл тутди. Чунки бу йўл зинони даволашда самаралироқ, ҳукмни амалга татбиқ қилишда мустаҳкамроқ ва нафсларга енгилроқдир. Бу эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг азалий услублари бўлиб келган. Мана шундай йўл билан шариат аҳкомлари розилик ба ҳотиржамлик билан қабул қилинди. Бу услуб худди хамр, рибо ва бошқа нараларни ҳаром қилишдагига ўхшаб.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадики, у киши дедилар: Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий нозил бўлса хафа бўлгандек бўлиб қолардилар, шу сабабли юзлари ўзгарарди. Бир куни Аллоҳ таоло Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ваҳий нозил қилди, шунда Пайғамбар алайҳиссалоом яна ўшандай ҳолатга тушдилар ва ана ўша ҳолатдан ҳалос бўлгнларида айтдиларки: “Мендан (ҳукмни) олинглар, мендан (ҳукмни) олинг, дарҳаиқат Аллоҳ таоло уларга (яъни зинокорларга) йўл берди (яъни уларнинг ҳукмларини кўрсатди. (Бу ҳукм) Бикр билан зино қилган кишини юз дарра уриш ва бир йил сургун қилмоқлик ҳамда саййиба (турмуш кўрган аёл) билан зино қилган саййибни (турмуш кўрган эр) юз дарра уриб тошбўрон қилиҳдир”, дедилар.

Ислом дини назарида никоҳли бўлгандан  кейин ҳам зино қилиш оилали бўлмасдан олдин зино қилганданда қўпол ва оғирроқдир ва яна шуни айтиб ўтиш лозимки оила кўрган эркак ва аёлнинг фоҳишалик йўли билан қилган жинояти бикрлик билан қилган зинодан нафратлироқдир. Чунки уларнинг ҳар иккиси ҳам насабнинг бузилишига сабаб бўлади, шунингдек, улар ўз шахватларини қондиришга рухсат берилмаган, ношарий йўл билан амалга оширишди. Ваҳоланки уларнинг бу ишни шаръий, ҳалол йўл билан қилишга қодир эдилар, шунинг учун ҳам бундай зинокорлар оғирроқ жазога лойиқдирлар.

 

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юрти

                                                       Таълим муассасаси 4-курс талабаси 

                                                                Абдуллаева Ибодатхон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*