КУЧ ВА ЗАИФЛИК

Ўн ёшли бола автоҳалокат сабабидан чап қўлини йўқотган бўлса ҳам дзюдони ўрганишга қарор қилди. Болакай кекса япониялик дзюдо мураббийси билан дарсларни бошлади. Бола яхши ишлади, лекин нима учундир кекса мураббийнинг уч ойлик машғулотлардан сўнг фақатгина битта ҳаракатни ўргатишга эътибор қаратганини тушунолмади. Ниҳоят, болакай мураббийси Сенсейга (япон тилида мураббийни шундай дейишади): Нима учун мен бошқа ҳаракатларни ўрганмаяпман? – деди. Сенсей айтди: Бу сен қила оладиган ягона ҳаракат, лекин бу ҳаракатга доим эҳтиёжинг тушади. Бола устозининг мақсадини тушунмади,лекин устозига ишонди,шунинг учун дарсларни давом эттирди.

Бир неча ойдан кейин Сенсей болани биринчи мусобақага тавсия этди. Бола аввалги икки рақибини осонгина енганидан ҳайратда қолди. Учинчи рақиб билан эса кўп қийинчиликлар бўлди,лекин вақт ўтиб рақибининг сабри тугади ва бирдан қизишиб кетди. Бола битта ҳаракатдан мукаммал фойдаланиб, мусобақада ғолиб бўлди. Бу муваффаққиятдан боланинг ҳайрати ошди,бироздан кейин бола турнирнинг финалига етиб борди. Бу сафарги рақиб каттароқ,кучлироқ ва тажрибалироқ ўтди. Болакай тез орада ютқизадигандек туюлди ва болага катта зарар етишидан қўрқиб ҳакам бироз танаффус берди ва мусобақани тез орада тугатмоқчи бўлди. Сенсей бунга аралашиб, йўқ деди ва давом этишини талаб қилди. Мусобақа қайта бошланганидан кўп ўтмай рақиби ҳалокатли хатога йўл қойди,яъни ўзини ҳимоялашдан чалғиди. Бола дарҳол ўзининг битта ҳаракатидан фойдаланиб рақибини енгди. Бола мусобақада ҳам,финалда ҳам ғолиб бўлди ва чемпион бўлди. Мусобақадан қайтаётганда бола ва Сенсей мусобақадаги барча ҳолатларни бирма-бир муҳокама қилдилар. Бола ўзининг шижоатини тўплаб, Сенсейнинг фикрини сўради. Қандай қилиб мен бир қўлим йўқ бўла туриб турнирда бир ҳаракат билан ғолиб бўлдим? Сенсей жавоб берди: Сен  икки сабабга кўра ғолиб бўлдинг. Биринчиси – сен дзюдодаги энг қийин ҳаракатлардан бирини маҳорат билан ўзлаштирдинг.

Иккинчи сабаб эса сен яхши ўзлаштиган бу ҳаракатдан ҳимояланиш йўли бу рақибнинг чап қўлини ушлаб, ундан устун келишдир. Сенинг эса чап қўлинг йўқ. Бу боланинг энг катта заифлиги унинг энг кучли томонларидан бири эди.  Баъзан биз  заиф томонларимизни кўрамиз ва шу сабабли Аллоҳнинг тақдирига, шароитларига ва ўзимизга ғазаб қиламиз. Лекин, билмаймизки, бизнинг заифлигимиз бир кун бизнинг қувватимизга айланиши мумкин. Уларнинг ҳар бири афзал ва муҳимдир. Шунинг учун ҳеч қачон ўзингизни заиф деб ўйламанг, ўзингизни алдаманг ва қайғуга ботманг. Шунчаки ҳаётингизни мукаммал яшанг ва ундан энг яхши нарсаларни олинг. (Шайх Али Тантовий  ҳикояларидан)

 

                                                       Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус

ислом таълим муассасаси 2-курс талабаси

Муҳаммадиброҳимова Гулзода

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*