Абул Ҳусайн Қудурий

Имом Қудурийнинг тўлиқ исми Абул Ҳусайн Аҳмад ибн Абу Бакр Муҳаммад Ибн Аҳмад ибн Жаъфар ибн Ҳамадон Қудурий Ҳанафий Бағдодий бўлиб, Бағдоднинг Ҳанафий фақиҳларидан ҳисобланади. Бу улуғ олим ҳижрий 362-санада Бағдоднинг Қудура қишлоғида туғилгани боис “Қудурий” нисбати берилган. Баъзилар, у киши қозон ясаш ва қозон савдоси билан шуғуллангани учун шу нисбатни олган дейишади. Қозон ясаш бўйича моҳир уста бўлиши билан бирга, фиқҳ  илмида ҳам чуқур из қолдирган. Шу билан бирга бир қанча ҳанафий фиқҳига оид мўтабар китоблар ёзиб қолдирган.

У киши ҳақида машҳур тарихчи олим Ибн Халликон “Вафаятул а`ён” китобида ёзишича:”Қудурий о`з замонасида Ироқда ҳанафий уламоларига бошчилик қилган”,дейди.

Хусусан аср машойихлари:”Ким Қудурий матнини ўқимаган бо`лса, ҳанафий фиқҳидан кўп нарсани қўлдан бой берибди”,деганлар.

У кишининг оталари олим ва муҳаддис эди. Ёшликларидаёқ Қур`онни тўлиқ ёд олди. Шунингдек, турли шар`ий илмларни о`рганди ва Ироқда та`лим олди. О`ша давр Аббосийлар халифалиги даври бўлиб, Бағдод илм пойтахти бўлган. Қудурий фиқҳ ва ҳадис илмларини Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё Журжоний, Муҳаммад ибн Али Муаддаб ва Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Жавшанийдан о`рганган.

Имомнинг машҳур асарларидан бўлган “Мухтасарул Қудурий” уламолар орасида катта эътиборга сазовор бўлган. “Мисбаҳул анвар фи адъиятул лайли ван наҳар” китобининг соҳиблари Зайниддин Антокий ал Ҳанафий айтади:”Ҳанафийлар вабо тарқаган кунларда ушбу китобни табаррукан о`қишар эди. Бу муборак китоб бўлиб, уни ёдлаган киши фақирликдан омонда бўлади. Ҳатто, бирор киши солиҳ устоздан бу китобни та`лим олса ва унинг ҳаққига устози Барака тилаб дуо қилса, ўша одам китобдаги масалаларни ададича дирҳамга эга бўлади, дейишган”. Бу китоб ўн икки минг масалани ўз ичига қамраб олган ва унга жуда кўп шарҳлар ёзилган.

Улардан машҳурлари:”Ал жаваҳирул музийя” ва “Кашфуз зунун” асарларидир. Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асари ҳам “Мухтасари Қудурий”нинг шарҳларидан бири дейиш мумкин. Чунки, Бурхониддин Марғиноний ўз китобига “Мухтасари Қудурийни” ва “Жомеъус сағирни”асос қилиб олган.

Устозлари

1.Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Яҳё ибн Маҳдий Журжоний.

2.Абу Ҳусайн Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Шайбоний.

3.Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Сувайд ал Му`аддаб.

Шогирдлари

1.Абу Бакр Аҳмад ибн Али Хатиб Баг`додий.

2.Қози-ю қуззот абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ад Дамаг`оний ал Кабир.

3.Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад Ақто`.

4.Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Сарахсий.

Асарлари

1.Ал Мухтасар.

2.Шарҳи Мухтасари Кархий.

3.Жуз`ун фил ҳадис.

4.Адабул Қозий ала мазҳаби Абу Ҳанифа.

5.Ат Тажрид

У киши “Ат Тажрид” китобида Имом Шофеий ва Абу Ҳанифа мазҳаблари о`ртасидаги фарқли масалаларни то`плаб, ҳар бирини далиллар билан шарҳлаган. “Тақрийб” номли китобида Абу Ҳануфа ва шогирдларининг ба`зи масалалар юзасидан фарқли фикрларини жамлаган.

Имом Қудурий тўртинчи табақадаги таржиҳ аҳлидан, яъни, мазҳабимиз масалаларининг баъзисини баъзисидан афзал ва авлога ажрата оладиган уламолардан.

Имом Қудурий ҳижрий 428- санада ражаб ойининг бешинвҳисида, душанба куни Абу Халаф ёъли бўйидаги уйида вафот этади ва ўша ерга дафн қилинади. Ибн Халликоннинг таъкидлашича, кейинчалик унинг жасади Мансура кўчасидаги қабристонга, ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан Абу Бакр Хоразмий қабри ёнига кғчирилган.

4-босқич талабаси Ваҳобжонова М.

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*