“ХАДИЧАИ КУБРО” АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИГА АБИТУРИЕНТЛАРДАН ҲУЖЖАТ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2021-2022 ўқув йили учун абитуриентлар ҳужжатлари масофавий тарзда qabul.muslim.uz сайти орқали қабул қилинади.

– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам соат 18:00).

 

🔸Абитуриентлар куйидаги хужжатларни электрон порталга

жойлаштирадилар:

 

– паспорт (электрон шаклдa);

 

– аттестат ёки диплом (академик лицей, ӯрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;

 

– 3,5 х 4,5 хажмдаги фотосурат (электрон шаклда, сунгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бӯлиши талаб этилади);

 

– тил билиши тӯғрисидаги сертификат (маълумоти тӯғрисидаги ҳужжатда кӯрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда. Бунда бошқа чет тилини ўзлаштириш бўйича ўқув курсининг давомийлик муддати олти ойдан кам бўлмаслиги керак)

  • Қўшимча маълумотлар:
  • Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан ўзбек тилида ўтказилади

 

  • Абитуриент ўз аризасига асосан тест синовларини ўзбек тилида лотин ёки кирилл алифбосида топшириш ҳуқуқига эга ва бу абитуриентнинг ўз аризасида акс этган бўлиши лозим

 

  • Абитуриентнинг ҳужжатлари электрон порталга жойлаштирилганидан сўнг ҳужжатнинг қабул қилингани ёки (агар камчилик бўлса, ноаниқлик кузатилса) рад этилгани тўғрисида “СМС” хабар жўнатилади.

 

  • Ҳужжатлар таълим муассасаси маълумотлар базасига тўлиқ қабул қилинганидан сўнг абитуриентга ҳужжат топширган рақами қўшимча равишда “СМС” хабар орқали маълум қилинади.

 

  • Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар “Xadichai Kubro qabul” каналга аъзо бўлишлари керак

 

  • Қабул имтихонлариини ўтказиш:

1.Хорижий тил (тест синови)                               30 Х 3.1 – 93 балл

2.Тарих (тест синови)                                            30 Х 2.1 – 63 балл

3.Маънавият ва маърифат (тест синови)             30 Х 1.1 – 33 балл

 

  • Тест синовлари натижалари давлат тест маркази имтиҳон комиссия қарорига асосан таълим муассасалари томонидан эълон қилинади

 

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИ ҲАМДА ИККИ ДАВЛАТ МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ ЎЗАРО КЕЛИШУВИ МЕМОРАНДУМИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*