Мовароуннаҳрдаги ҳадис мактабларидан етишиб чиққан дунёга машҳур муҳаддис алломалар

Мовароуннаҳрдаги ҳадис мактаблари ривожланиши асосида дунёга машҳур муҳаддис алломалар етишиб чикди,улардан:

  1. Абдулҳамид ибн Ҳумайд ибн Наср Абу Муҳаммад Ҳофиз Кеший, “Муснад” ҳадис тўплами муаллифи;
  2. Имом Бухорий Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ал-Жуъафий (810—870), “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” ҳадис тўплами муаллифи. Имом Бухорий ҳадис илмида “Амир ул-мўъминин” (“Мўминлар амири”),”Имом ал-муҳаддисийн” (“Барча муҳаддисларнинг пешвоси”) деган шарафли номга сазовор бўлган зот. У киши 810 йил, 13 майда (баъзи манбаларда 810 йил, 20 июлда) (ҳижрий 194 йил шаввол ойининг 13 куни)[1] Бухорода туғилган[2]. Самарқанд яқинидаги Хартанг қишлоғила вафот этганликлари келтирилган[3].
  3. Имом Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо Даҳҳок Суламий Термизий (824–892), “ас-Сунан” ҳадис тўплами муаллифи. Термизийнинг ҳаёти ва ҳадис илмидаги илмий мероси бекиёсдир.
  4. Имом Абу Мухаммад Абдуллох ибн Абдуррахмон ибн Бахром ибн Абдуссамад ад-Доримий ал-Хофиз ас-Самарқандий ад-Доримий (797м-869м), “ас-Сунан” ҳадис тўплами муаллифи. Энг машҳур китоби “Сунани Доримий” “Олти саҳиҳ”нинг олтинчиси бўлишга ҳақли деб топилган[4]зот.

Имом Доримий 870 йили вафот этган ва жума куни дафн қилинган бўлиб, қабри Самарқандда жойлашган.

  1. Абу Саъид Ҳайсам ибн Кулайб ибн Сурайж (баъзи манбаларда Шурайҳ деб келтирилган) ибн Маъқил аш-Шоший (947-947), “Муснад ал-Кабир” ҳадис тўплами муаллифи;
  2. Абу Ҳафс Нажмиддин Умар ибн Муҳаммад ан-Насафий, ас-Самарқандий (1069 м), “ал-Қанд фий зикри уламои Самарқанд” тўпламининг муаллифи.
  3. Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон Аҳмад ат-Тамимий ал-Бустий 844 йилда таваллуд топган бўлиб, ўз даврининг таниқли муҳаддисларидан, шофеъий мазҳабининг фақиҳи эди. Унинг “Ал-Анво ват-тақосим” номли ҳадис китоби “Саҳиҳи Ибн Ҳиббон” номи билан юритилади[5].

Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ 965 йили шаввол ойидан саккиз кун қолганда, жума куни киндик қони тўкилган шаҳри Бустда вафот этганлар[6].

Ушбу зикри келган алломалар хадис илми ривожида беқиёс хиссаларини қўшишган. Манбаларда келтирилишича, VIII асрнинг ўрталаридан XXV асрнинг ўрталаригача ҳадис илми билан Мовароуннаҳрнинг турли шаҳарларида мингдан зиёд ровий муҳаддислар ижод қилишган булиб, улардан бу олимлар ҳадис илми борасида салмоқли из қолдирганлар.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Муллабоева Робия

[1] Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул борий бишарҳи Соҳийҳил Бухорий. – Қоҳира: Дор ур-Ройян лит-турос, 1988. – Ж. 1. – С. 4.

[2] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Ҳадис ва ҳаёт. –Т.: Шарқ, 2003. –Б. 130.

[3] Мустафо Муҳаммад Аммора. Жавоҳирул Бухорий ва шарҳул Қасталоний. –БАА, Дорул улум. –С. 12.

[4] Таржимонлар гуруҳи. Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий. – Т.: Ҳилол – Нашр, 2013. – Ж. 1. – Б. 39.

[5] Доктор Маҳмуд Таҳҳон. Тайсиру мусталаҳил ҳадис. –Риёд,.: Мактабатул маориф, 1987. –С. 40.

[6] Таржимонлар гуруҳи. Олтин силсила – Саҳиҳул Бухорий. – Т.: Ҳилол – Нашр, 2013. – Ж. 1. – Б. 43.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*