Қироатларни ифрод ва жам ҳолатида етказилиши

Қуръонни ети ҳарфда нозил қилган, уни бизга ҳидоят ван ур қилиб берган Аллоҳ таолога битмас ҳамд-у санолар бўлсин.

Хулқлари Қуръон бўлган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг гўзал саловатлар бўлсин.

Қироатларни аралаштириб ўқишни “қироатларни жамлаш” деб юритилади. Қироатларни жамлаш икки ҳолатда бўлади: таълим пайтида ва тиловат вақтида. Қироатларни жамлаш даставвал бўлмаган бўлса-да, узоқ замонлардан бери қироат соҳасида қўлланиб келади. Доктор Фатҳий Убайдий имом Жазарийнинг тадқиқотларига асосланган ҳолда айтишича, қироатларни таълим ва тиловат пайтида жамлашнинг ҳар иккиси ҳам ИВ-В ҳижрий асрларда илк бор ёълга қоʻйилган.

Қироатларни таʼлим ўрнида жамлаш жоизлигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бунга кишилар ҳаётининг мураккаблашиши, илмлар доирасининг кенгайиши, толиби илмларда олдингилардаги ҳиммат ва ғайрат топилмаслиги каби омиллар сабаб бўлган. Чунки ҳар бир қироатни алоҳидадан, битта-битта хатм қилиб ўрганиш учун йиллар давомида қироат билан машғул бўлиш керак.  Бунга эса аксар инсонларнинг қурби, имконияти етмайди. Шу боис, уламолар қироатларни жамлашга рухсат берганлар. Агар шундай қилинмаса, қироатлар унутилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас эди. Мутавотир қироатларни сақлаш эса Ислом умматига фарздир. Зеро, қироатларни сақлаш  Қуръонни муҳофаза қилишнинг айни ўзи. Бу эса уммат зиммасидаги фарзи кифоядир.

Аммо қироатларни тиловат учун жамлашга келсак, буни айрим уламолар макруҳ санашган. Бироқ  коʻпчилик олимлар, қироат устозлари, жумладан, имом Жазарий ҳам жоиз деб билганлар ва уни ман қилишга ҳеч қандай шарʼий асос йўқ, чунки уларнинг ҳаммаси ҳам Қурʼон, фақат маʼлум шартларга амал қилса бўлди, деб айтганлар.

Қироат илми уламолари қироатларни жамлашнинг бир қанча шарт ва одобларни ҳам ишлаб чиққанлар ҳамда ушбу мавзуга бағишлаб алоҳида китоблар ҳам ёзганлар. Улардан хулоса қилиб айтганда, қироатларни таълим ёки тиловат оʻрнида жамлашнинг асосий тоʻртта шарти бор:

  1. Вақф ‒ тоʻхташ қоидаларига риоя қилиш. Чунки бу бевосита оятнинг маʼносига дахл қилади;
  2. Ибтидо ‒ бошлаш қоидаларига риоя қилиш. Бу ҳам вақф каби аҳамиятга эга.
  3. Қироатларни бир-­бирига кириштириб юбормаслик. Яʼни бир оʻқишда бир қироатдан битта қоидани, иккинчисидан бошқа бир қоидани олиб, аралаштириб оʻқиш мумкин эмас. Шу боис, бир нафасда бир қироатда оʻқиш лозим.
  4. Қироатни гоʻзал адо эта билиш. Яʼни тажвид қоидаларига қатʼий амал қилиш, қоидаларни чалкаштирмаслик. Энг муҳими, қироатларни жамлаши тиловатнинг равнақини, гоʻзаллигини оширишга хизмат қилиши, унинг шукуҳига футур етказмаслиги шарт. Оʻйин, енгилтаклик, оʻзини коʻрсатиш каби салбий ҳолатлар аралашмаслиги лозим.

Қироатларни мазкур шартлар асосида жамлаш учун қорида қуйидаги сифатлар топилиши лозим:

Биринчи: ахлоқий шартлар. Қироатларни жамламоқчи боʻлган қори мусулмон, оқил, ишончли, моʻтабар, омонатдор, каттаю кичик гуноҳлардан оʻзини сақлаган тақводор, одамгарчиликка футур етказадиган ишлардан холи инсон боʻлиши керак. Акс ҳолда, у Қурʼонга зарар етказиши мумкин.

Иккинчи: илмий шартлар. Қироатларни бир оʻқишда жамламоқчи боʻлган кишида бунинг учун етарли илм ва малака боʻлиши лозим. Боʻлмаса, у юқорида айтилган шартларга амал қила олмайди, Қурʼонга зарар етказади. Мазкур илмий шартлар қуйидагилар:

  1. Қурʼони Каримни пухта ёд олган боʻлиши. Камида оʻзи оʻқимоқчи боʻлиб турган қисмни пишиқ ёд билиши лозим.
  2. Қироат илмининг усул ‒ умумий ва фаръ ‒ маʼлум калималардаги қоидаларини тоʻла оʻзлаштирган боʻлиши. Чунки бусиз ҳеч қачон қироатларни жамлаш мумкин эмас. Бунинг учун “Шотибия”, “Тоййиба”, “Ад­Дурра” каби мазкур қоидаларни жамлаган китобларни ёддан билиши лозим.
  3. Тажвид қоидаларини назарий ва амалий суратда устозлардан оʻрганиб, пухта оʻзлаштирган боʻлиши ва гоʻзал адо эта олиши.
  4. Қироат қоидаларини устоздан оʻрганишда оʻта хушёрлик билан пухта оʻзлаштириб, мустаҳкам эгаллаган боʻлиши.
  5. Усмон мусʼҳафи расмидаги асос қоидаларни оʻзлаштирган боʻлиши.
  6. Араб тили қоидаларини, асосларини яхши билиши. Бу илмда оқсоқлик қироатларни жамлашда маʼнога халал етказадиган хатоларга олиб боради.
  7. Вақф ва ибтидо қоидаларини чуқур билиши.
  8. Вожиб хилоф ва жоиз хилофларни оʻзлаштириб, уларнинг фарқини ажрата олиши.
  9. Қироатларни алоҳида суратда, якка ҳолида ҳам оʻқий олиши. Бу асосий шартлардан биридир. Чунки қироат ва ривоятларни алоҳида оʻқий олмаган киши қандай қилиб уларни тоʻгʻри жамлай олиши мумкин?
  10. Қироатларни келтиришда уларни оʻрганишда оʻзи асос қилиб олган китобдаги тартибга амал қилиш мустаҳаб ҳисобланади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Солижонова Мунаввара

 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*