Koran - holy book of Muslims ( public item of all muslims ) on the table , still life .

Қироат ва ривоят

Ҳар бир илмда боʻлгани каби, қироат илмида ҳам бир қанча истилоҳий соʻзлар – терминлар (атамалар) мавжуд. Уларни яхши фарқламай туриб, бу борада бирор нарсани яхши англаш қийин. Уларнинг асосийлари “ҳарф”, “қироат”, “ривоят”, “тариқа” истилоҳларидир.

Қироат илми истилоҳида “ҳарф” деб бир калиманинг маʼлум бир шаклда оʻқилишини айтилади. Мисол учун, Ҳамза Ибн Абу Лайлодан айрим ҳарфларни олган, дейилса, баʼзи калималарни маʼлум бир шаклда оʻқишни оʻргангани тушунилади. Шунингдек, ҳарф соʻзи умумий бир услубда оʻқишга ҳам ишлатилади. Масалан, Алқама Ибн Масʼуднинг ҳарфида оʻқирди, дейилса, Ибн Масʼуднинг қироатида оʻқирди, деб тушунилади.

Бошқача қилиб айтганда, бирор қироат имоми томонидан ёʻлга қоʻйилган маʼлум ҳарфларнинг тартибли равишдаги жамланмаси “қироат” боʻлади. Банно роҳматуллоҳи алайҳи: “Қироат – Қурʼон калималарини адо этиш ва нақл қилувчига нисбат берган ҳолда улардаги турлиликларни билиш суратидир. У суннат ва ижмоʼга асосланган боʻлади”, деган. Закариё Ансорий[1] дейди: “Қироат – бу Қурʼоннинг ҳар бир боʻгʻинини устозлар оʻргатгани каби оʻқишдир”.

Ушбу таʼрифлардан маʼлум боʻладики, қироат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан  ишончли кишилардан иборат муттасил, яʼни  узлуксиз санад билан нақл қилинган боʻлиши шарт, боʻлмаса қироат ҳисобланмайди. Мазкур оʻн қироатнинг барчасида бу шарт мавжуд.[2]

“Ривоят” аслида “сув билан қондириш” маʼносидан келиб чиққан. У лугʻатда бирор хабарни кўриб ё эшитиб, нақл қилишни англатади. Қироат илмида эса, ривоят атамаси бирор имомнинг қироати шогирдлари томониданнақл қилинишига ишлатилади. Қироат имомлари айрим ўринларни икки-уч хил ўқиган ва одатда унинг бирини бир шогирдига, бошқасига иккинчисини ўргатган. Унинг қироатидаги бу турлилик шогирдларининг ривоятида акс этган. Қисқа қилиб айтганда, имом қироатини ўрганиб, бошқаларга ўргатиш “ривоят” бўлади, уни ўргатган киши эса “ровий” бўлади.

“Тариқа” лугʻатда “ёʻл”, “тутум” маʼноларини билдиради. Истилоҳда эса  қироат ровийларидан бирор қироат имомининг қироати бошқалардан фарқли нақл қилинишига айтилади. Ровийдан қуйида боʻлган  ҳар қандай оʻзига хос йўналиш ҳам “ториқ” дейилаверади.[3]

Мисол: Имом Осим Қурʼони Каримни тобеинлардан оʻзи оʻрганган шаклда қироат қилган боʻлиб, унинг ушбу оʻзига хос оʻқиши “қироат” дейилади. Унинг қироатини Ҳафс ва Шуʼба деган шогирдлари ривоят қилган. Аммо Осим айрим калималарни икк­и-уч хил оʻқитган. Уларнинг бир турини Ҳафс, иккинчисини Шуʼба ривоят қилган. Ҳафс ривоят қилгани “Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти” деб, Шуʼба нақл қилгани “Шуʼбанинг Осимдан қилган ривояти” деб юритилади.

Ушбу ровийлар ҳам имомдан оʻрганган қироат турларини маʼлум тартибга солиб шогирдларига таʼлим берган ва бошқа имомлардан ҳам айрим ҳарфларни нақл қилган.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

4-курс талабаси Солижонова Мунаввара

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*