Ибн Касир рохимаҳуллоҳнинг таржимаи холи

Ер юзига Қурьонни мўминларга ҳушхабар қилиб юборган Аллох таолога ҳамду санолар бўлсин. Қурьон таьлимида муаллимлар саййиди бўлган Росулуллох соллаллоху алайхи васалламга бехисоб саловат ва саломлар бўлсин…

Абдуллох ибн Касир ибн Амр ибн Абдуллох ибн Зозон маккада ҳижрий 45 йилда туғилганлар ва макканинг қироат имомларидан бўлганлар. Ҳижрий 120 йилда вафот етганлар. Ибн Касир рохимаҳуллоҳ фасохатли, балоғатли,  гўзал нутқ сохиби ва у зотда сакинат виқори бўлган. Шамоилларига келсак баланд бўйли, жуссадор, буғдой ранг, мовий кўз, соқоллари оқ ва хинага бўяб юрганлар.

Сахобалардан Абдуллох ибн Зубайр, Абу Айюб ал-Ансорий ва Анас ибн Молик билан кўришиб улардан ривоят қилганлар. Қироат илмини Мужохид ибн Жабр ва Абдуллох ибн Аббоснинг Дирбос деган мавлоларидан олганлар. Ва яна Басранинг қориларидан бўлган Абдуллох ибн Касир яьни Абу Амр ибн Уьло, Исмоил ибн Абдуллох ал-Қист, Шибл ибн Уббод ва бошқалардан олганлар.

Ровийлари Базий: Абул Хасан Ахмад ибн Мухаммад ибн Абдуллох ибн ал-Қосим ибн Нофиь ибн Аби Базз. У макканинг қориси ва Масжидул Харамнинг муаззин бўлиб, ҳижрий 170 йилда туғилиб ҳижрий 250 йилда вафот етганлар. Қироат илмини Абдуллох ибн Касир, Исмоил ал-Қист, Шибл ибн Уббод ва бошқалардан олганлар.

Имом Бухорий “Тарихул Кабир” китобларида Базий рохимахуллох хақларида ривоят қилганлар:  “ Масжидул Харамда 40 йил муаззин  бўлганлар ва Зухо сурасидан кейинги 2 та сурани орасида такбир айтишлик Базийдан  ривоят қилинган”. Захабий “Тобақотул Қурро” китобларида бу борада кўплаб хадислар келтирганлар.

Ровийлари Қунбул: Абу Амр Мухаммад ибн Абдуррохман ибн Мухаммад ибн Холид ибн Саид ибн Жаржах. У ҳижрий 95 йилда туғилиб ҳижрий 291 йилда вафот етганлар. У зотнинг Маккада туғилганликлари хақидаги ривоятлар тўғрироқ. Қироат илмини Абул Хасан ал-Қоввас ва Базийдан олганлар.

 

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар Ислом таълим муассасаси

4-С гуруҳ талабаси Нажмиддинова Камола

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*