Мавороуннахрда хадис илми

Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Исломда кишиларни ирқи, миллати, яшаш жойи, тилига қараб ажратиш йўқ эди. Ҳамма ихлосига, эътиқодига, қилган меҳнатига яраша қадр топар эди. Шунинг учун ҳам аслида қобилиятли бўлган Мавороуннаҳр диёри аҳолиси Исломда ўзининг муроди-мақсади ва ҳаловатини топди. Ислом туфайли ҳаётнинг барча соҳаларида улкан муваффақиятга эришди. Ислом сояси остида бу диёр гуллаб-яшнади. Халқ эса ўша вақтдаги дунёнинг пешқадамларидан бирига айланди. Агар тарихга диққат билан назар соладиган бўлсак, ҳаётнинг барча соҳаларида кўзга кўринган арбоблар, дунёга донғи кетган буюк шахслар айни Ислом давлатида, исломий ҳаёт соясида вояга етганлар. Бутун оламга фан, маданият, ҳазорат (сивилизатсия) марказлари сифатида танилган шаҳарларимиз ҳам ўша вақтда тилга тушган…

 

Энди ушбу сатрлар ёзилаётган тилда сўзлашувчи халқлар юрти–Мавороуннаҳрдаги ҳадис илми тарихи, муҳаддислар ҳақида қисқача сўз юритиб ўтайлик. Бу борада аввал ҳам мақолалар ёзилган, маълумотлар тўпланиб кичик бир китобчага тартиб ҳам берилганди. Аллоҳнинг иродаси билан ҳижрат чоғида йўқолганича топилмади.Аллоҳ таоло юртимизни Ислом нури билан мунаввар қилганда, баъзи саҳобаи киромларга ҳозирги Туркманистон ҳудудлари, хусусан Нисо ва Марв шаҳарларида истиқомат қилишларини насиб этди. Албатта, саҳоба розияллоҳу анҳумлар бор жойда ҳадис дарслари уюштирилади. Одамлар теварак атрофдан ҳам кела бошладилар. Натижада яхшигина ҳадис мактаби ташкил топди. Кейинчалик, бу мактаб Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий ва Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий каби етук алломалар, буюк муҳаддисларни тарбиялаб етиштирди. Нисодан эса энг мўътабр олти ҳадис китоби (“Сиҳоҳи ситта”)нинг бирини тузган Имом Насаий етишиб чиқдилар.

Ислом юртимизнинг бошқа бурчакларида ҳам тарқалиб, ерли аҳоли Исломни яхши ўзлаштириб олди. Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Исломда кишиларни ирқи, миллати, яшаш жойи, тилига қараб ажратиш йўқ эди. Ҳамма ихлосига, эътиқодига, қилган меҳнатига яраша қадр топар эди. Шунинг учун ҳам аслида қобилиятли бўлган Мавороуннаҳр диёри аҳолиси Исломда ўзининг муроди-мақсади ва ҳаловатини топди. Ислом туфайли ҳаётнинг барча соҳаларида улкан муваффақиятга эришди. Ислом сояси остида бу диёр гуллаб-яшнади. Халқ эса ўша вақтдаги дунёнинг пешқадамларидан бирига айланди. Агар тарихга диққат билан назар соладиган бўлсак, ҳаётнинг барча соҳаларида кўзга кўринган арбоблар, дунёга донғи кетган буюк шахслар айни Ислом давлатида, исломий ҳаёт соясида вояга етганлар. Бутун оламга фан, маданият, ҳазорат (сивилизатсия) марказлари сифатида танилган шаҳарларимиз ҳам ўша вақтда тилга тушган.

Дунё тарихидаги оддий ҳақиқатларнинг бири шулки, илму-фансиз ҳеч бир юрт, ҳеч бир халқ, ҳеч қандай жамият тарақиётга эриша олмайди. Ислом маданиятининг гуллаб-яшнаши, мусулмон ўлкаларининг жаҳон тарихи кўрмаган тараққиётга эришиши, юртларнинг обод, халқларининг пешқадам бўлиши ҳам Ислом динининг илм-фанга бўлган ўта яхши муносабатидан эди. Дунёда ҳеч бир дин, тузим, фалсафа ёки ҳаракат илм талаб қилишни ибодат даражасига кўтарган эмас. Талаби илмни ҳар бир эркак ва аёл учун бешикдан лаҳадгача фарз қилган эмас. Уламоларнинг сиёҳини шаҳидлар қонига тенгалаштирган эмас. Ислом эса айнан шу ишларни қилди. Энг муҳими, Исломда булар қуруқ гап бўлиб қолмади. Ташвиқот учун кўтарилган шиор бўлмади. Одамларни алдаш учун эълон қилинган дастур ҳам бўлмади, аксинча ҳақиқий амалий иш бўлди. Бу соҳада ҳам исломий бағри кенглик кўрсатилди. Ким бўлишидан қатъий назар, ҳар ким меҳнатига яраша қадрланди. Шунинг учун ҳам аслида ўтроқ, қобилиятли бўлган юртимиз аҳолиси ичидан буюк алломалар чиқди. Илмнинг турли соҳаларида дунёга донғи кетган алломаларимиз айни Ислом маданияти гуллаб-яшнаган пайтда яшаб-ижод қилганлар.

Ислом инсон ҳаётини диний ва дунёвий ҳаётга бўлмай бир бутун нарса деб қараганидек, илмга ҳам бир бутун ҳақиқат деб қараган. Диний илмлар ёки дунёвий илмлар, деган айирмачилик бўлмаган. Илм даргоҳларида турли дарслар ўқитилган. Уламолар ҳар бир илмдан имконият борича хабардор бўлишга ҳаракат қилганлар. Уларнинг маълум бир соҳада машҳур ва пешқадам бўлишларига турли илмларнинг бирида қилган кашфиёти ёки ёзган китобининг нодирлиги сабаб бўлган халос. Агар машҳур алломаларнинг таржимаи ҳоллари билан яхшироқ танишиб чиқилса бу ҳақиқат аниқ намоён бўлади. Биргина мисолни олайлик: Абу Али ибн Сино асли файласуф бўлган, Илми Калом билан машғул бўлган. Қуръоннинг баъзи жузларига тафсир ёзган. У киши қолдирган асарлар рўйхатига бир назар солган одам буни дарҳол сезади. Лекин, фалсафий баҳслардан дам олиш вақтларида тиб билан ҳам шуғулланган. Шундан кўриниб турибдики, назарий илмлар амалий-тажрибий илмларга қараганда етакчилик қилган. Исломда назарий илмлар бошида Аллоҳнинг каломига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига тегишли илмлар туради. Қуръони Карим ва ҳадиси шарифни ўрганиш бошқа илмларнинг ривож топишига ҳам туртки бўлади. Бу ҳақиқатни юртимиз тарихида ҳам кўриш мумкин. Ўша тараққиёт даврида Қуръон ва Суннат илмлари кучли ривожланган, уларга амал қилишга эътибор катта бўлган. Шунинг учун кескин тараққиётга эришилган. Айни ўша пайтда исломий илмлар бўйича буюк имомлар етишиб чиққанлар ва ўзларининг беқиёс асарларини битганлар. Биз баҳс юритаётган ҳадис илми ҳам шу жумлага киради.

Марв ва Насодан кейин ҳадис илми бошқа ўлкаларга ҳам тарқалади. Турли жойлардан буюк муҳаддислар етишиб чиқдилар. Уларни номма-ном санаб чиқиш мушкул, фақат энг машҳурларидан баъзиларини зикр қилиш билан кифояланамиз. Юқорида Исҳоқ ибн Роҳавайҳ ал-Марвазий, Абдуллоҳ ибн Муборак ал-Марвазий ва Имом Насаийларни айтиб ўтдик. Улар билан бир қаторда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий Самарқандийларни ҳам бутун Ислом олами ҳадис илмининг пешволари деб тан олган. Умуман ҳадис илми бўйича ҳеч бир мусулмон юрти бизнинг юртимиз олдига туша олмайди. Дунё бўйича энг мўътабар ҳадис китоблари олтита бўлиб, шундан бештасига ҳамма якдил иттифоқ қилган. Булар Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий ва Имом Насаийларнинг китоблари. Шулардан учтаси–Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Насаийлар юртимиз фарзандларидир. Олтинчи ўрнига учта китоб даъвогарлик қилади. Улардан бирининг эгаси бўлмиш Имом Доримий Самарқандий ҳам юртимиздан чиққан. Яна Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари Қуръондан кейинги энг ишончли китоб деб тан олинган.

Албатта, бундоқ натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлавермайди. Ўша вақтдаги илмий муҳит, турли ҳадис мактаблари орасидаги ўзаро мусобақа, устоз ва толиби илмларнинг кўплиги тараққиётга ўз ҳиссасини қўшган. Шунчалик буюк имомларнинг етишиб чиқиши, ўз-ўзидан, яъни пойдеворсиз, асоссиз, керакли омилларсиз бўлмайди. Шунчалик мўътабар китобларнинг пайдо бўлиши тасодифан эмас.

4 босқич талабаси Қурбонова М.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*