МУТҚИН ҚОРИ БЎЛАЙ ДEСАНГИЗ

 

بسم الله الرحمن الرحيم

(ٱللَّهُ نَزَّلَ أَحۡسَنَ ٱلۡحَدِیثِ كِتَـٰبࣰا مُّتَشَـٰبِهࣰا مَّثَانِیَ تَقۡشَعِرُّ مِنۡهُ جُلُودُ ٱلَّذِینَ یَخۡشَوۡنَ رَبَّهُمۡ ثُمَّ تَلِینُ جُلُودُهُمۡ وَقُلُوبُهُمۡ إِلَىٰ ذِكۡرِ ٱللَّهِۚ ذَ ٰ⁠لِكَ هُدَى ٱللَّهِ یَهۡدِی بِهِۦ مَن یَشَاۤءُۚ وَمَن یُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٍ)

«Аллоҳ энг гўзал сўзни ўхшаш ва такрорланган китоб этиб туширди. Ундан Робиларидан қўрқадиганларнинг терилари титрар. Сўнгра уларнинг терилари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига юмшар. Ана шу, Аллоҳнинг ҳидоятидир. У ила Аллоҳ ҳоҳлаган кимсани ҳидоят қилар. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унинг учун ҳидоят қилгивчи йўқдир».  [Зумар сураси 23]

Қуръони карим оятларини ўхшаш ва такрорланган қилиб нозил қилган Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар бўлсин. Уни умматларига нозил бўлганидек етқазган Расулуллоҳга чексиз саловату дурудлар бўлсин.

Ҳофизи Қуръонларнинг ҳифзларининг мустаҳкамлиги албатта улар Қуръони каримдаги муташобиҳ оятларни ажрата билишда қанчалик моҳирликларида ҳам намоён бўлади. Муташобиҳ оятларни ажрата билиш илми – қироат илмининг муҳим қисми саналади. Бу оятларни фарқлай олмаган қори Қуръони каримни ёд олишда етук, пухта қори бўлиш даражасига етмаган ҳисобланади. Шунинг учун ҳам асрлар давомида то ҳозиргача бу илмга доир кўплаб асарлар ёзилган. Улардан Абул Ҳасан Аламуддин Али ибн Муҳаммад Сахавийнинг «Уржузату ҳидаятул муртаби ва ғоятул ҳуффази ват туллаби табйини муташабиҳил китаби» китоби бўлиб, унда муташобиҳ оятларсарабларда кўп учрайдиган услуб бўлган – шеърий услубда баён қилинган. Яна Бурҳониддин Абул Қосим Маҳмуд ибн Ҳамза ибн Наср Кирмонийнинг «Ал-Бурҳан фий тавжиҳи муташабиҳил Қуръан»,  Али Ибн Умар ибн Аҳмад ал-Мийҳийнинг «Мавридуз зомъан шарҳу ҳидаятис сибян лифаҳми мушкилил Қуръан», Муҳаммад Толҳа Билолнинг «Иъанатул ҳуффази лил аятил муташабиҳатил альфази», Абдуллоҳ ибн Абулҳамид ал Вароқийнинг «Иғосатул лаҳфани фий муташабиҳатил Қуръани»,  Жамол Абдурроҳман Исмоилнинг  «Ал Ийқозу литазкирил ҳуффази бил аятил маташабиҳатил альфази», Абдулмуҳсин бин Ҳамдул Ибаднинг муташобиҳ оятларнинг беш қисми берилган, ўқувчилар учун фойдали бўлган «Аятун муташабиҳатил альфази фил Қуръанил карими ва кайфат тамйизу байнаҳа» китоби, Ибнул Мунадийнинг «Муташабиҳил Қуръан», Ал Хатиб ал Искафийнинг” Дурротут Танзили ва ғурротут таъвили фи баянил аятил муташабиҳати фи Китабиллаҳил азизи” ва Шайх Жамзурийнинг «Ҳидаятус сибяни лифаҳми мушкилил Қуръани» китоблари бу мавзуда тасниф этилган китобларнинг машҳурларидир.  Шулардан Фаввоз ибн Саъд ибн Абдурахмон Хунайннинг «Аз-зобту бит тақъид лилмуташабиҳил лафзиййи фил Қуръанил мажид» китобида «Алифбо тартиби», «Ёлғиз оятларга эътибор бериш», «Суранинг ажралиб турадиган жиҳатига эътибор бериш», «Шеър билан ёдда сақлаш», «Зеҳний тасаввур орқали ёдлаш» каби усуллардан йигирма иккитаси берилган бўлиб, уларнинг ҳар бири етарлича мисоллар ёрдамида батафсил ёритилган. Умму Бисамнинг «Ал-итқон фий муташабиҳатил Қуръан» китобида эса юқоридаги китобларда учрамаган услуб қўлланган бўлиб унда муташобиҳ оятлар сарлавҳа сифатида қўлланиб улар жадваллар ёрдамида ажратиб берилган.

Бу илм борасида турли услубдаги кўплаб асарлар битилгани бу илмнинг аҳамиятини намоён этади. Шундай экан, мутқин қори бўлай деган Қуръони карим ҳифзига киришган аҳли Қуръон қориларимиз ушбу асарлардан фойдаланган ҳолда уч йўл билан муташобиҳ оятларни фарқлаб олишлари мумкин бўлади:

  1. Моҳир устоздан таълим олиб, устоз муташобиҳ оятларни ажратиб бериши орқали;
  2. Муташобиҳ оятларни жадваллардан ёдлаб олиш орқали;
  3. Муташобиҳ оятларни маʼноларидан фарқлаш орқали;

Шунингдек, араб тилини яхши билган қорилар бу илмга хослаб битилган шеърларни ёдлаш орқали ҳам ўхшаш оятларни пухта ёдлашлари ва бир биридан фарқлашлари мумкин.

Қуръони каримни пухта ва мукаммал ёд олишга киришган барча толиби илмларга Аллоҳ таоло тавфиқ ато этсин!

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта

махсус ислом таълим муассасаси

ўқитувчиси Кенжабой Гулруҳ

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*