МИССИОНЕРЛИК ИСКАНЖАСИ

Бугунги кунда кунда заммон шиддат билан ривожланаётган бир вақтда ғаразли кучлар, ёт ғоялар, ирқий ва миллий низо чиқишига сабаб бўлувчи турли миссионерлик фаолиятлари ҳам тобора кўпайиб жамият учун хавф туғидирмоқда.

Айниқса, миссионерлик ва прозелетизм балоси барча минтақа ва давлат учун бирдек хатарли бўлиб қолмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ҳам бу хавфдан ҳоли эмас. Миссонерлик ҳақида сўз борар экан, аввало, унинг луғавий ва истилоҳий маъносига эътибор қаратсак. Бу сўз лотин тилидаги “missio” феълидан олинган бўлиб, “юбориш”, “вазифа топшириш”, миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса, миссионерлик – бир динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишни англатади.

Прозелитизм – бу тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга мажбур қилишдан иборатдир.

Бу таърифлардан ҳам кўриниб турибдики, миссионерлар ўз таълимотларига биорр кишини оғдириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайдилар. Айниқса, юртимизда фаолияти кўпроқ кузатиладиган “Иегова шоҳидлари” оқими миссионерлик билан кенг шуғулланиб, турли йўллар билан маънавияти ва диний билими суст, эътиқоди унчалик ҳам мустаҳкам бўлмаган кишиларни осонгина ўз домига илинтиради. Бунинг учун эса, улар бир қанча самарали тарғибот усулларидан фойдаланади. Мисол учун, улар уйма-уй юриб кишиларнинг муаммоси билан қизиқадилар, бугунги кунда долзарб бўлган мавзуларда суҳбатлашишни таклиф қилиб, кишилар ҳаётида бўлаётган муаммоларини ечишда “беғараз” ёрдам кўрсатишларини айтиб ўз эътиқодларини секин-аста сингдира бошлайдилар. Муаммоси бўлган киши эса бу қийин вазиятдан чиқиб кетиши учун уларнинг эътиқодига эргашиши зарурлиги, бунинг учун эса улар тарқатадиган “бепул совғалар” – иеговачилар таълимотини ёритувчи рисола ва турли брошюраларни ўқиш кераклигини уқтирадилар. Уларнинг рисола ва китобчалари сўнгида эса тўлиқ маълумот олиш учун мурожаат қилиши керак бўлган телефон рақамлари, тарғиботчи ёки ўша ташкилотнинг манзили ёзилган бўлади.

Қарабсизки, бир неча босқичда олиб борилган тарғиботдан сўнг содда ва эътиқоди суст кишилар ўз динларидан кечиб, уларнинг фаол тарғиботчиларига айланадилар.

Ушбу сектанинг тарғибот усулларидан яна бири бу кўпроқ ёшларни жалб қилиш учун мўлжалланган, бепул ўқув курслари, ҳаётга рағбатни оширучи семинар тренинглар, болалар учун ёзги оромгоҳлар, турли “бепул совғалар” бериладиган кўнгилочар тадбирлар уюштиришдан иборат. Бу усул ҳам улар учун жуда самарали бўлиб, кўпроқ ёшлар орасида фойдали натижаларни беради.

Кейинги яна бир улар учун фойдали бўлган босқич эса хайр-эҳсон масаласи бўлиб, улар кам таъминланган, моддий жиҳатдан қийналган оила ёки кишиларни топиб, дастлаб гўё ёрдам бераётгандек бироз пул ёки бошқа турдаги моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин, бироқ натижада ундай кишиларни бутунлай ўзларига боғлаб олиб кейин, шу даражада таъсир кўрсатадиларки, оқибатда ўша кишилар бор-буди – яшаб турган уйи ёки бошқа турдаги мол-мулкини ушбу ташкилотнинг номига ўтказиб беришга тайёр бўлади.

Келтирилган далиллардан кўриниб турибдики, “беғараз ёрдам ва хайр-эҳсон”ни қурол қилиб олиб гўёки тўғри йўл кўрсатувчи ва барча муаммолардан олиб чиқувчи сифатида инсон ҳаётида пайдо бўладиган бу каби фаол секта тарғиботчилари кўпроқ эътиқоди мустаҳкам бўлмаган ва маънавияти суст бўлган инсонларни ўз исканжасига олади. Шундай экан, бугунги кунда огоҳлик нақадар муҳим эканини унутмаган ҳолда, фуқаролардан бундай кишилар алдовига ишониб қолмасликни ва маънавий-диний оламини, эътиқодини бойитиб, пухта иммунитетга эга бўлиш учун  кўпроқ билим олишарини сўраб қолар эдик.

 

 

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта

 махсус ислом таълим муассасаси

 маънавий-маърифий ишлар бўйича

 директор ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*