ЎЛГАНЛАРГА АТАБ ҚУРЪОН ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ

Албатта, Қуръон тиловати энг афзал ибодатлардан бўлиб, у билан мусулмон банда Роббига яқин бўлади. Қуръон қироати инсонга манфаатли бўлиб, хоҳ вафотидан кейин бўлсин, хоҳ манзилида ёки уйида бўлсин,хоҳ жанозадан кейин ёки олдин бўлсин ёки қабр олдида бўлсин, бу нарса шаръий ҳукмда жоиз ҳисобланади ва Аллоҳнинг фазли билан маййитнинг қабрида азобдан енгиллашишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар бериб, ўликларга вафотидан кейин Қуръон қироат қилишга ундаганлар.

Ул зот: «Бирор маййитга “Йаасийн” сураси ўқилса,енгиллик булади», деб айтганлар. Албатта, ушбукироатда тиловат одобларига амал килиб, харфларни ўз махражидан чикариш керак. Ханафий мазхабидагилар маййитга хам, тирикларга хам Куръон кироатининг савоби етиб бориши жоизлигини айтишган. “Хидоя”, “Бадоиъ”, “Бахр” ва бошка китобларда бу хакда айтилган.

Шунингдек, Шофеъий мазҳаби уламолари ҳам қироатнинг савоби, агар ўқувчи Аллоҳдан сўраса, маййитга етиб боришини айтишган. Ибн Абу Зайд (Рисола китобида Ибн Фархундан ривоят қилиб айтишларича, Моликий мазҳаби имомлари ҳам маййитга қироат савоби етишини нақл қилишган.

Ҳанбалий фақиҳларидан Ибн Қудома “Муғний” китобида: Маййит барча қурбат бўлувчи нарсалардан манфаат олганидек, Қуръон қироатидан ҳам манфаат олади. Демак, инсон қандай қурбат қилса ҳам, савобини маййитга бағишласа, Аллоҳнинг изни билан манфаат олади.

Хулоса килиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати, хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳнинг изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан, қори қироати савобини маййитга бағишласа».

Аммо бунинг ягона шарти бор: қори (кироат килувчи) холисан лиллох тиловат килиши ва хар қандай тамаъдан холий бўлиши керак.

 

“Жўйбори Калон” аёл-қизлар

ўрта махсус ислом таълим

муассасаси талабаси

Саъдуллаева Моҳинур

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*